SMS-хабар ёки @HUMOcardbot орқали хабар олишни ўзингиз танлайсиз

  •   DiMaX
  •  5260
  •  15.07.2019 10:16

SMS-хабар ёки @HUMOcardbot орқали хабар олишни ўзингиз танлайсиз

Жорий йилнинг 15 июлидан эътиборан банк карталари орқали операцияларни амалга оширишга оид SMS-хабарлар нархлари оширилади. HUMO карталари эгаларига унинг муқобили – @HUMOcardbot орқали ахборот олиш таклиф этилади, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Uzcard: SMS-хабарнома хизмати нархи нақ икки бараварга ошириляпти!

Бунда 11313 қисқа номеридан кирувчи хабарлар учун ҳақ миқдори 42,1 дан 84,2 сўмгача оширилади. Бу компаниянинг – HUMO, «INFO ZONE» МЧЖ тўлов тизимида SMS-хабарларни етказиб берувчининг харажатлари ошиши, яъни айнан мобил оператор томонидан SMS нархларининг оширилиши билан боғлиқ.

HUMO карталари эгаларига банк карталари орқали операциялар тўғрисида ахборот олишнинг муқобил усули – @HUMOcardbot миллий тўлов тизимининг расмий боти ёрдамида ахборот олиш таклиф этилади.

Синов даври доирасида хизматнинг бепул кўрсатилиши давом этади. Кейинчалик фойдаланувчига танлаш имконияти тақдим этилади: у бу хизматдан ҳақ тўлаб фойдаланиши ёки хизматни узиб қўйиши мумкин. Хизматнинг нархлари кейинроқ белгиланади.

@HUMOcardbot’нинг афзалликлари: уй ва роумингдаги фойдаси – кирувчи SMS учун ҳақ тўланмайди; Telegram мессенжернинг барча қулайликларидан фойдаланилади; синов даври доирасида хизмат бепул кўрсатилади.

Хизматдан фойдаланиш учун банкда SMS-хабарни фаоллаштириш зарур. Банк ходимлари истеъмолчига хизматни фаоллаштиришда амалий ёрдам беради. Кейин Telegram-ботни ишга тушириш ва ўз рақамингизни рўйхатдан ўтказишнинг ўзи етарли бўлади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Visa ва Mastercard тўлақонли ишламаслигининг 3 та сабабини Марказий банк маълум қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!