SMS-хабарларни бутунича бошқа смартфонга кўчириб ўтказамиз

  •   DiMaX
  •  2317
  •  24.10.2019 17:04

SMS-хабарларни бутунича бошқа смартфонга кўчириб ўтказамиз

Янги Android-смартфон олсангиз, одатда эскисидаги керакли маълумотларингизни ҳам унга кўчириб ўтказиш зарурати туғилади. Барча контактлар, фотосурат ва видеороликларни, Google аккаунтингиз орқали ҳатто созламаларингизни ҳам ўтказа оласиз, лекин SMS-хабарларни ўтказиш – бошқа масала.

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Нафақат янги смартфон харид қилганда, балки бошқа вазиятларда ҳам битта телефондаги SMS’ларни бошқасига кўчириш керак бўлиб қолиши мумкин. Бироқ тушунарли бўлиши учун қуйида бу жараённи «хабарларни эски смартфондан янгисига кўчириб ўтказиш» тарзида баён қиламиз.

Бунда бизга SMS Backup & Restore номли дастур ёрдамга келади, уни эса мана бу ҳавола орқали Google Play иловалар каталогидан юклаб олиб, ҳар иккала смартфонингизга ўрнатасиз. Шунингдек, хабарларингизни кўчириб ўтказиш учун бу телефонларни битта Wi-Fi тармоғига улашингиз керак.

Кейин эса...

  1. Ҳар иккала смартфонда SMS Backup & Restore иловасини очасиз ва исталган биттасининг бош экранидаги «Передача» тугмачасини босасиз. Ушбу функциянинг қандай ишлаши ҳақида батафсил маълумот берувчи янги ойна чиқади.
  2. Энди ҳар бир смартфонда керакли опцияни танлайсиз: эскисида – «Отправить», янгисида эса «Принять»ни.
  3. Иккала смартфон ҳам бир-бирини излай бошлайди; эски телефонингиз янгисини топгач, рўйхатдан уни танлайсиз.
  4. Янги смартфонингизда маълумотларни кўчиришга рухсат сўраовчи билдиришнома чиқади ва унга рухсат берасиз.

ЎҚИНГ: Пластик картадаги SMS-хабарнома хизмати қандай ўчирилади?

  1. Иккала гаджет ўзаро боғлангач, сизга матнли хабарларни ўтказиш таклиф этилади, аммо бунгача узатувчи смартфондаги SMS Backup & Restore дастури SMS-хабарларингизнинг архив нусхасини яратади.
  2. Захира нусхаси яратилгач, қабул қилувчи смартфонда ҳам унинг нусхаси ва хабарларни ундан тиклаб олиш опцияси пайдо бўлади. Шуни танлайсиз ва жараённинг якунланишини кутасиз – бўлди!

SMS-хабарларни кўчириб ўтказиш жараёни бироз вақт олади, бу эса уларнинг миқдори ва ҳажмига боғлиқ. Лекин шундан сўнг аввалги ёзишмаларингиз янги смартфонига ўтади – энди ҳеч бир хабарингиз йўқолиб қолмайди!

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!