Snapchat хотираларни “авлодлар учун” сақлаб қўйиш хизматини тақдим этди

Snapchat хотираларни “авлодлар учун” сақлаб қўйиш хизматини тақдим этди

Оммабоп Snapchat сервиси ишлаб чиқувчилари илова-дастурга янги — Memories (Хотиралар) функцияси қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда Ferra.ru хабар бермоқда.

Memories ёқимли хотиралар ва снаплар “авлодлар учун” сақлаб қўйиш имконини беради. Сақланган контентни дўстларга юбориш, улар ёрдамида янги хотираларни яратиш ёки шунчаки қайта томоша қилиш мумкин.

Хотиралар смартфон галереяларида эмас, балки Snapchat серверларида сақланади. Snapchat жамоаси янги функцияни бир ой давомида босқичма-босқич жорий этиш ниятида.

Маълум бир фойдаланувчида Memories функциясидан фойдаланиш имкони пайдо бўлса, у бу ҳақда билдиришнома олади.

iOS ва Android-қурилмалар учун мўлжалланган янгиланган Snapchat илова-дастурини App Store ва Google Play’дан бепул юклаб олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!