Snapdragon 750G чипи ва 5,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M42 5G смартфони тақдим қилинди

Snapdragon 750G чипи ва 5,000 мАс аккумуляторга эга Samsung Galaxy M42 5G смартфони тақдим қилинди

Samsung'нинг Galaxy M линейкаси қаторига янги қурилма қўшилди. Қарши олинг: Galaxy M42 5G.

ЎҚИНГ: Galaxy M12 келаси ҳафта Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади

Бир қарашдаёқ кўриш мумкинки, ушбу янги смартфон аслида Galaxy A42 5G'нинг рибрендинг қилинган талқинидир. Таъкидлаш жоизки, M42 5G смартфони Galaxy M серияси орасида 5G алоқасига эга илк қурилмадир.

Galaxy M42 5G қурилмасига 6.6 дюйм диагоналли Super AMOLED дисплейи ўрнатилган. Экран HD+ резолюцияси ва томчи камера тирқишига эга. Орқа панелда 48МП асосий, 8МП ультракенг, 5МП макро ва 5МП сатҳ камералари жойлашган.

Смартфон Snapdragon 750G платформасида ишлаб, 6/8ГБ тезкор, 128ГБ доимий хотирага эга. Хотирани, шунингдек, microSD картаси билан кенгайтириш ҳам мумкин. Аккумулятор 15 Вт да заряд олади, сиғими эса 5,000 мА/соат.

Galaxy M42 5G смартфони Prism Dot Black ва Prism Dot Grey рангларида сотувга чиқади. 6ГБ/128ГБ модели учун компания 295 доллар, 8ГБ/128ГБ талқин учун эса 322 доллар сўрамоқда. Илк сотувлар 1 майдан Samsung.com ва Amazon India сайтларида бошланади.

ЎҚИНГ: 2020 йилги қайси Samsung рекламаси истеъмолчиларга энг таъсир қилгани маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!