Snapdragon 782G чипли илк смартфон: Honor 80 тақдим қилинди!

Snapdragon 782G чипли илк смартфон: Honor 80 тақдим қилинди!

Honor компанияси бугун Хитойда ўзининг йилдаги энг катта тақдимотларидан бирини ўтказди ва унда Honor 80 сериясидаги янги смартфонларини тақдим қилди. Honor 80 қатордаги ўрта модел бўлиб, у Qualcomm'нинг янги чиқарилган Snapdragon 782G чипи билан жиҳозланган.

Шунингдек, у бошқа смартфонларда топилмайдиган 160 мегапикселли асосий орқа камерага ҳам эга. Олд томонда смартфон 120 герц янгиланиш тезлигига эга 6.67 дюймли ён томонлари эгилган OLED дисплейга эга. Экран юқори марказидан эса 32 МП селфи камера ўрин олган.

Қурилма 4,800 мА/с батареяга эга ва уни 66 Вт тезлик билан 15 дақиқада 50 фоизгача қувватлаш мумкин. Ҳа, айтганча, Honor 80 смартфонлари улар билан бирга тақдим қилинган Magic 7.0 операцион тизимида ишлайди. Айтиш керакки, смартфон орқа камераси бир қарашда 8 рақамини эслатиб юборади ва бу қурилма номи билан боғлиқлиги кундек равшан.

Honor 80 учун олдиндан буюртма бериш аллақачон бошланган ва унинг нархи хотира конфигурацияга қараб қуйидагича:

8ГБ + 256ГБ = 2699 юан (4,211,000 сўм атрофида)
12ГБ + 256ГБ : 2999 юан (4,679,000 сўм атрофида)
12ГБ + 512ГБ : 3299 юан (5,147,000 сўм атрофида)

ЎҚИНГ: Vivo Х90 Pro+ - Snapdragon 8 Gen 2 чипли янги камерафон