Snapdragon 8+ Gen 1 учун номзодлар рўйхати

Snapdragon 8+ Gen 1 учун номзодлар рўйхати

Qualcomm компанияси мобил қурилмалар учун ўзининг янги ва олдингисидан сезиларли даражада яхшиланган Snapdragon 8+ Gen 1 чипсетини расман тақдим қилганидан кейин бир қанча мобил телефон ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг навбатдаги смартфонларини янги чипсет билан чиқарилишига ишора қиладиган тизер постерларни "ким биринчи"га улашишни бошлаб юборишди.

Энг биринчилардан бўлиб, Xiaomi ва Motorola ўзларининг Weibo саҳифаларида смартфонларини янги чипсет билан чиқарилишига ишора қиладиган постерларини улашишди. Xiaomi ўз постерида кейинги флагман Snapdragon 8+ Gen 1 билан чиқаришини айтади ва бу катта эҳтимол билан анчадан бери миш-миш қилинаётган 12 Ultra бўлади. Motorola ҳам ўз тизер суратида янги чипсетга салом беради ва гарчи ҳозирча номаълум бўлсада компаниянинг 200MP сенсорли камера билан чиқарилиши кутилаётган Frontier смартфони янги чипсетни биринчи қабул қилиши мумкин.

realme ҳамда iQOO компаниялари ҳам узоқ куттирмасдан ўз тизер суратларини расмий саҳифаларига жойлаштиришди. Маълум бўлишича реалмеънинг Snapdragon 8+ Gen 1 чипсетига эга биринчи смартфони GT 2 Master Explorer Edition бўлади. iQOO эса янги чипсетдан қайси смартфонида фойдаланишини маълум қилмаган, лекин у iQOO 10 Pro бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Qualcomm'нинг янги чипсети учун яна бир номзод OnePlus бўлиши расман маълум бўлди. Компания ўзининг постерида жорий йилнинг учинчи чорагида Snapdragon 8+ Gen 1 билан янги флагман чиқариши айтиб ўтган. Шунингдек, Nubia ҳам ўз смартфонларида янги чипсетдан фойдаланишини хабар қилган.

Гейминг смартфонлар ҳам қатордан қолишмайди. Asus'нинг ROG, Nubia'нинг RedMagic гейминг смартфонлари ўзларининг расмий саҳифаларида янги смартфонларини Snapdragon 8+ Gen 1 билан чиқаришларига ишора қилишади.

Бундан ташқари Samsung'нинг янги авлод букламафонлари ҳам янги чипсет билан бирга чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Суперфлагманларда мақтаниш учун янги чипсет

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!