Snapdragon 8 Gen 2 тақдим қилинадиган сана маълум бўлди

Snapdragon 8 Gen 2 тақдим қилинадиган сана маълум бўлди

Qualcomm ўзининг бу йилги Snapdragon Summit тадбирини ўтган йилгидан эртароқ, 14 ноябрдан 17 ноябргача ўтказиши маълум бўлди. Одатда ҳар йили ўтказиладиган бу тадбирнинг биринчи кунида компания Android флагманлари учун ўзининг янги авлод чипсетини тақдим қилади.

Шундай қилиб, бу йилги ҳолатга кўра, 2023 йилнинг юқори даражадаги Android смартфонлари учун Snapdragon 8 Gen 2 чипсети 14 ноябрда тақдим қилиниши мумкин.

Миш-мишларга кўра, Xiaomi'нинг ўн учинчи авлод смартфонлари, Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro смартфонлари Snapdragon 8 Gen 2 билан чиқариладиган биринчи мобил қурилма бўлади.

ЎҚИНГ: Apple кузда тақдим қилиши кутилаётган қурилмалар рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.