Snapdragon 8150 процессорли Meizu 16s флагмани илк суратда!

  •   DiMaX
  •  811
  •  20.11.2018 15:25

Snapdragon 8150 процессорли Meizu 16s флагмани илк суратда!

2018 йилнинг энг кучли смартфонлари рейтингида кутилмаганда Meizu 16 флагмани иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу компания ҳали яна кўпчиликни ҳайратга солишда давом этмоқда: навбатдаги флагманида биринчилар қаторида ҳали расман тақдим этилмаган, энг илғор Snapdragon 8150 чипини қўлламоқчи.

ЎҚИНГ: Meizu 16s ҳам Galaxy S10 ва Mi 9 даражасида кучли бўляпти!

Бугун – 2018 йилнинг 20 ноябрида эса мана шу ҳали намойиш этилмаган смартфон – Meizu 16s моделининг биринчи сурати интернетга чиқди. Тўғри, бу «жонли» сурат эмас, балки шу пайтгача аниқланган маълумотлар асосида компьютерда яратилган.

Расмга кўра, Meizu 16s ромсиз экранли дизайнга эга; унда ҳам дактилоскопик датчик дисплейнинг ўзига жорий этилади. Шунингдек, анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам сақланиб қолади.

Флагманнинг олд панели юқорисида сўзлашув динамиги кўзга ташланади, иккинчи динамик эса USB-C порти ёнида жойлашган. Смартфоннинг олд камераси расмда кўринмаяпти, аммо бош камераси учта тасвир датчигига эга. Яъни, Meizu 16s бошқа смартфонсозларнинг камерофонлари билан беллаша оладиган бўлади.

Мазкур флагман 2019 йилнинг биринчи ярмида расман тақдим этилиши кутилмоқда. Компаниянинг ҳозирги флагмани – Meizu 16 эса аллақачон Ўзбекистонда ҳам расман сотувга чиққан. Унинг 8/128 гигабайтлик талқинини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 150 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.