Snapdragon 820 процессорли илк смартфон

Snapdragon 820 процессорли илк смартфон

Samsung ва Sony компанияси CES 2016 электроника кўргазмасига флагмен смартфонларини олиб келмаган бўлса-да, персонал гаджет мухлисларини хурсанд қиладиган тақдимотлар йўқ эмас. Масалан, Letv компанияси кўргазмада дунёдаги илк Snapdragon 820 процессорли Letv Le Max Pro смартфонини намойиш қилди. Унда кучли смартфонга хос барча жиҳатлар мавжуд.

Ультратовушли идентификация

Letv Le Max Pro смартфонига илк бор ультратовушли биометрик идентификация технологияси асосидаги Qualcomm Snapdragon Sense ID процессори ўрнатилди. Бу ҳақида ўтган йили хабар қилинган ва дастурчилар уни ишончли ҳамда хавфсиз технология, деб айтганди.

Маълумотларга кўра, бармоқни сканер қилишда гаджет унинг уч ўлчамли моделини яратади. Сканерлашни ойна, альюминий, пластик ва темир амалга оширади. Технология сув, ёғ ёки совунли бармоқни сканерламайди.

Ишлаб чиқарувчилар Letv Le Max Pro смартфони тавсифи ҳақида расмий маълумот беришмади. Шу жумладан, нархи ва сотув вақти борасида ҳам бирор аниқ ахборот тарқатилмаган.

ТАВСИФ

Смартфон 6.33-дюйм IPS-экран, Quad HD (2440 × 1440). Ишлаб чиқарувчи Sharp компанияси. Шу боис, смартфонни битта қўл билан бошқариб бўлмайди. Экран кенг, ранглар узатмаси ёрқин ва тўлиқ бўлиб, бу борада Letv Le Max Pro`да алоҳида камчиликлар йўқ.

Смартфоннинг оператив хотираси– 4 ГБ (модуль LPDDR4), доимий хотира – 64 ГБ. Letv Le Max Pro тезкор қувватлаш технологияси—Qualcomm Quick Charge 2.0 ни “қўллай олади” ва аккумулятор қуввати ярим соатда 0 дан 60 % фоизга етади.

Гаджет корпуси – маталлдан. Дизайн жиҳатдан iPhone 6s Plus ва Huawei Mate 8`га ўхшаб кетади. Камера, албатта, иккита. Асосий камера 21 МП кўрсатиш қобилиятига эга.

Letv Le Max Pro смартфони–юқори тезликка эга Wi-Fi 802.11ad`га боғлана олади ва LTE`да ишлайди ва USB Type-C универсаль порт билан таъминланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.