Snapdragon 845 чипли илк смартфон синовда барча рақибларини «ер тишлатди»!

  •   DiMaX
  •  1636
  •  12.02.2018 15:43

Snapdragon 845 чипли илк смартфон синовда барча рақибларини «ер тишлатди»!

Qualcomm компанияси яратган илғор Snapdragon 845 процессори 2018 йилнинг кўпгина флагманларига қўйилаётганидан хабарингиз бор. Android Authority нашрида унинг ишлаш самарадорлигини турли кўрсаткичлар бўйича текшириб кўришди.

ЎҚИНГ: Илғор Qualcomm Snapdragon 845 тақдим қилинди

Тестларни ўтказишда Qualcomm томонидан синовлар учун ишлаб чиқарилган смартфон намунаси қўлланди. У ҳам худди оддий телефон каби қурилма, фақат кўплаб функциялари чекланган. Унинг асосий вазифаси – Snapdragon 845 чипининг имкониятларини намойиш этиш. Журналистлар синовда мазкур девайснинг самарадорлигини замонавий флагманлар билан таққослаб кўришди.

Мобил қурилмаларнинг имкониятларини кўрсатувчи машҳур AnTuTu бенчмаркида, Snapdragon 845 чипли синов смартфони ўзининг асосий рақиби – Huawei Mate 10 Pro флагманини 20 фоизлик фарқ билан ортда қолдирди. Хитойликларнинг мазкур флагмани Huawei’нинг ўз ишланмаси – Kirin 970 процессорида, 6 ГБ тезкор хотира билан ишлайди. Qualcomm’нинг синов смартфонига ҳам шунча ҳажмли тезкор хотира ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 10: Apple ва Samsung флагманларининг даври ўтди

Хуллас, шартли равишда SD845 деб номланаётган Qualcomm смартфонининг бошқа флагманлар билан таққосланган тести натижалари қуйидагича:

Geekbench бенчмаркидаги синовда ҳам Qualcomm смартфони Mate 10 Pro флагманини яна худди шунча – 20 фоизлик фарқ билан ортда қолдирди. Ўтган йилги Snapdragon 835 чипида ишловчи Pixel 2 смартфонидан эса у 25 фоизга илгарилаб кетди.

Мана, тест натижалари:

GXFBench синов сайтида эса Snapdragon 845 ажабтовур натижа кўрсатди: у амалдаги рекордчи – Galaxy Note 8 моделини нақ 45 фоизлик фарқ билан енгиб ўтди! Қолган флагманлар кўрсаткичлари билан орадаги фарқ эса ўртача 70 фоизни ташкил этди.

Янги процессор, айниқса, браузерлар билан ишлашда юқори натижаларни намоён этди. JetStream тестида Google Chrome орқали ишлашда Qualcomm смартфони HTC U11+ флагманидан 38 фоизлик фарқ билан олдинга ўтиб кетди.

Якунлар

Snapdragon 845 нафақат ўзининг «аждод»и Snapdragon 835 чипидан 35 фоизга илгарилаб кетди, балки рақобатчиларидан ўртача 50 фоизга тезкорроқ ишлашини намойиш этди.

Энди эса шу процессор базасида ишловчи смартфонларнинг расмий намойиш этилишини кутиш қолди, холос. Балки, тақдимоти 26 февралга белгиланган Galaxy S9 флагмани бу борада биринчи бўлар.

ЎҚИНГ: Galaxy S9: флагманга оид янги жиҳатлар эълон қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.