Snapdragon 845'га эга навбатдаги смартфон тақдим қилинди

Snapdragon 845'га эга навбатдаги смартфон тақдим қилинди

Sony компанияси Mobile World Congress 2018 анжумани доирасида Xperia XZ2 ҳамда Xperia XZ2 Compact флагманларини тақдим қилди. Ҳар иккала смартфонлар 18:9 нисбатли экранга, энг кучли Snapdragon 845 процессори ҳамда 19 мегапикселли бош камерага эга бўлишган.

Sony Xperia XZ2 модели 5.7 дюймли, Full HD+ (2160 x 1080) сиғимли ва LCD HDR-матрицали дисплей билан таъминланган.

Платформа самарадорлиги учун Qualcomm’нинг энг сўнгги Snapdragon 845 процессори, 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира танланган. microSD орқали доимий хотирани 400 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Смартфон дисплейи Sony’нинг Advanced X-Reality технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу технология HDR бўлмаган видеоларни “HDR сифати” билан олиб узатади.

Xperia XZ2 корпуси алюминий синч билан ўраб олинган ва дисплей 3D шаклига эга Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган.

19 мегапикселли сенсорнинг апертураси f/2.0 стандартида. Бош камера фазали аниқлаш, лазерли автофокус, LED фоточақноқ, гибрид автофокус, 5 ўқли барқарорлаштириш каби функцияларга эга. Унда 4K сиғимли HDR видео тасвирга олиш мумкин.

Xperia XZ2 бош камераси секинлаштирилган режимда секундига 960 та кадр ёзиш имконига эга.

Олд камера 5 мегапикселли ва Sony’нинг 3D модел сканерлаш технологияси ёрдамида фойдаланувчи қиёфасининг эможисини яратиши мумкин.

Xperia XZ2 модели Hi-Fi аудио технологияси ва Qualcomm’нинг aptX HD чипига эга бўлган ва стерео динамиклар овозни “S Force” технологияси бўйича 20 фоизга яхшилаб беради.

Xperia XZ2 корпуси IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимоя қилинган. Унинг аккумулятор сиғими 3.180 мА соат ва уни USB Type-C орқали тезкор ёки симсиз қувватлаш мумкин.

Android 8.0 (Oreo) операцион тизимида ишлайдиган смартфон Wi-Fi 802.11ac, Miracast, NFC, ҳамда Bluetooth 5.0 алоқа тармоқларида фаолият кўрсатади. Шунингдек, смартфонда бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.

Ўлчамлар: 153 x 72 x 11.1 мм; вазни: 198 грамм.

Sony Xperia XZ2 Compact модели эса 5 дюймли, 18:9 нисбатли дисплейга эга бўлган. Шу билан бирга бу девайс ҳам Snapdragon 845 чипи билан янада кучли.

Жиҳатлари:
Экран: 5 дюймли, 2160 x 1080 пикселли, Triluminos HDR технологияси татбиқ қилинган, Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси;
Процессор: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 ҳамда Adreno 630 видео картаси;
Хотира: 4 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий, microSD орқали 400 Гб.гача ошириш мумкин;
Ташқи таъсирдан ҳимоя: IP65/IP68;
Камера: 19 мегапикселли; камера фазали аниқлаш, лазерли автофокус, LED фоточақноқ, гибрид автофокус, 5 ўқли барқарорлаштириш функцияларига эга. Унда 4K сиғимли HDR видео ва секинлаштирилган режимда секундига 960 та кадр ёзиш мумкин.
Олд камера: 5 мегапикселли;
Овоз сифати: стерео динамик, махсус технология ва чип;
Алоқа: 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz / 5GHz) MIMO, Bluetooth 5.0, GPS/ GLONASS, NFC, USB 3.1 Type-C, бармоқ изи сканери;
Аккумулятор: 2870 мА соат, Qualcomm Quick Charge 3.0 асосида тезкор қувватлаш;
Ўлчамлари: 135 x 65x 12.1 мм; Weight: 168 грамм;

Смартфонлар оқ-кумуш, қора, яшил ва пушти рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Нарх-наво

Ҳар иккала флагманларнинг мартнинг бошидаёқ сотувга чиқиши хабар қилинмоқда. Смартфонлар аввалига Европа бозорларида сотилади. Sony Xperia XZ2 модели 800 евро (980 АҚШ доллари), Xperia XZ2 Compact ихчам модели 700 (880 АҚШ доллари) евродан сотилади.