Snapdragon 855 чипли арзон Redmi 855 (ёки Redmi Pro 2) илк «жонли» видеода: дактилоскоп ва олд камераси кутилганидан бошқача!

  •   DiMaX
  •  1393
  •  10.04.2019 10:22

Snapdragon 855 чипли арзон Redmi 855 (ёки Redmi Pro 2) илк «жонли» видеода: дактилоскоп ва олд камераси кутилганидан бошқача!

Xiaomi компаниясининг Redmi бренди замонамизнинг энг қудратли Android-процессори – Snapdragon 855 базасида ҳамёнбоп смартфон чиқариши ҳақида анчадан бери хабарлар тарқалган. Шу ой бошида корпорация раҳбари ўша модел билан «қўлга тушган», кейин унинг Redmi Pro 2 деб номланиши айтилган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 процессорли Redmi Pro 2 флагмани «жонли» расмларда: Mi 9 каби «учкўз», фақат олд камераси корпусдан чиқади!

Аммо Redmi раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) мазкур флагманнинг олд камераси корпус ичидан чиқиши ҳақидаги хабарларни инкор қилган, аммо унинг номига аниқлик киритмаган. Кеча эса «Redmi 855» номли смартфоннинг «жонли» видеоси интернетга чиқарилган. Номига қараганда, бу ўша – Snapdragon 855 чипли модел бўлиши керак, унинг олд камераси экрандаги «тирқиш»га жойланганлиги ҳам Лю Вейбинг гапларини тасдиқлайди:

Селфи-камера учун дисплейнинг юқори қисми ўртасидан «тешик» очиш – унинг учун корпусдан чиқувчи алоҳида механизм жорий этишдан кўра арзонроқ ечим. Redmi бренди ўзи ҳамёнбоп смартфонлар тақдим этишини инобатга олсак, буни тушунса бўлади.

Шунингдек, бармоқ изи датчиги ҳам орқа панелда – уни дисплейга интеграция қилиш Redmi учун қимматга тушган бўларди. Қурилманинг бош камераси эса чиндан ҳам учта модулни ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.