Snapdragon 855 Plus процессори ва Snapdragon X50 модемига эга Mi 9 Pro тақдим қилиниши кутилмоқда!

Snapdragon 855 Plus процессори ва Snapdragon X50 модемига эга Mi 9 Pro тақдим қилиниши кутилмоқда!

Xiaomi тез орада ўз маҳсулотлари рўйхатига янги 5G флагманини қўшиб қўяди. Компания аллақачон янги қурилманинг хусусиятлари ва модел номини ошкор қилмаган ҳолда, унинг атрофида миш-мишлар кўтаришни бошлаб юборди.

Бугун Xiaomi’нинг янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича директори Ван Тен Томас ушбу смартфон ҳақида гапириб ўтди. У Weibo ижтимоий тармоғида барча “хиаомичилар”дан “озгина сабр қилишни” сўради ва хозирча 5G смартфонлар нархи қимматлигича қолишини айтиб ўтди. Бундан англаш мумкинки, топ-менежер фойдаланувчиларни шу тарзда арзон бўлмаган смартфонга тайёрлаб бормоқда. Умуман олганда, агар кутилаётган қурилмага SoC Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессори ва Snapdragon X50 модеми ўрнатиладиган бўлса, у арзон бўлмаслиги турган гап. Айтишларича, ушбу смартфон Mi 9 Pro деб номланади.

Шунингдек, Xiaomi бугун 5G стандартини ишга туширишдаги ютуқлар ва келажакдаги режаларни акс эттирувчи постерни эълон қилди.

Новый флагман Xiaomi на платформе Snapdragon 855 Plus и с модемом 5G уже на подходе

Ўз-ўзидан, бу тез орада намойиши кутилаётган моделга ишора бермоқда. Эртага эса компания дунёдаги биринчи 64 мегапикселлик смартфонини тақдим қилади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 рекорд даражада арзонлашди!

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!