Snapdragon 855 процессорли Redmi Pro 2 флагмани «жонли» расмларда: Mi 9 каби «учкўз», фақат олд камераси корпусдан чиқади!

  •   DiMaX
  •  1877
  •  06.04.2019 09:50

Snapdragon 855 процессорли Redmi Pro 2 флагмани «жонли» расмларда: Mi 9 каби «учкўз», фақат олд камераси корпусдан чиқади!

Xiaomi компанияси арзон смартфонлар туркумини мустақил Redmi бренди сифатида ажратгач, бир неча моделларда янги қурилмалар тақдим этди. Лекин асосий тақдимот ҳали олдинда – ушбу бренднинг флагмани замонамизнинг энг кучли Android-процессори билан жиҳозланади!

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Xiaomi раҳбари Snapdragon 855 чипли Redmi флагмани билан «қўлга тушди»!

Бозорга Redmi Pro 2 номи билан тақдим этилиши кутилаётган ушбу флагманнинг асосий ўзига хослиги – селфи-камеранинг корпус ичидан чиқадиган бўлишидир. Инсайдерлар тарқатган янги «жонли» расмлар ушбу хусусиятни тасдиқлади:

Шунингдек, орқа панелда Xiaomi Mi 9 флагманидаги каби уч модулли камерага ҳам кўзимиз тушади, лекин уларнинг аниқлик даражаси ҳамёнбоп смартфонлар даражасида бўлса керак.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 чипли Redmi Pro 2 суратда: дактилоскопли дисплей, уч модулли асосий ва корпусдан чиқувчи олд камера!

Олд камера корпусдан чиқадиган бўлиши эвазига ушбу девайснинг олд юзаси тўлиқ экрандан иборат бўлмоқда. Демак, мазкур модел ҳеч қандай «тирқиш» ёки «кемтик»сиз дисплейли илк Xiaomi смартфони бўлмоқда (Mi Mix 3’ни ҳисобга олмаганда, албатта, лекин у слайдер форм-факторига эга).

Навбатдаги «жонли» сурат ҳам буни яққол исботлаб турибди:

Дисплейнинг пастки қисмидаги белги эса бармоқ изи сканери экраннинг ўзига татбиқ этилганлигидан далолатдир. Шунга кўра, Redmi Pro 2 моделининг экранида OLED ёки AMOLED панель қўлланади.

ЎҚИНГ: Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!