Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

  •   DiMaX
  •  753
  •  11.10.2018 13:06

Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Xiaomi менежерлари Mi Mix 3 флагманини аллақачон «жонли» суратлар ва видеоларда, ҳатто 5G тармоғида ишлатиб ҳам кўрсатишган. Шунингдек, ушбу ва яна битта смартфонда махсус Xiao AI тугмачаси бўлишидан ҳам хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Расмий суратлар Xiaomi Mi Mix 3’нинг янги жиҳатларини кўрсатди

Энди эса Xiaomi Mi Mix 3 ҳақидаги янги маълумот Хитойдаги оммабоп Sogou қидирув тизими сайтида пайдо бўлди. Аниқроғи – унда мазкур флагманнинг компьютерда ишланган суратлари ҳамда техник жиҳатлари жойланган алоҳида саҳифа очилган.

Ушбу саҳифада тескари ҳисобли таймер ҳам жойланган бўлиб, унинг ҳисоблаши тўрт кундан сўнг – Mi Mix 3 тақдимот тадбирининг бошланишида тугайди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi ромсиз слайдери – Mi Mix 3 флагманининг тақдимот санасини расман айтди

Сайтда кўрсатилишича, ушбу ромсиз экранли слайдер дисплейининг ўлчами диагоналига 6,4 дюймни ташкил этади. Унинг тезкор/доимий хотираси 8/256 гигабайтга, аккумуляторининг ток сиғими эса 3850 мА/соатга тенг.

Xiaomi Mi Mix 3 асосий камераси учта модулли бўлиб, улардан иккитаси 16 ва 13 мегапикселли экани кўрсатилган. Селфи учун эса 20 мегапикселлик олд камера мавжуд.

Xiaomi ушбу флагманини 15 октябрда, ҳали яқиндагина маълум бўлган яна битта смартфони билан бирга намойиш этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi LEX: сирли смартфоннинг асл номи ва тақдимот куни расман маълум қилинди!

Энг қизиғи – бу смартфон Qualcomm компаниясининг энг янги, ҳатто ҳали расман тақдим этилмаган якка кристалли Snapdragon 855 процессори базасида ишлаши айтилган! Мазкур чипнинг тафсилотлари ҳали кеча – 10 октябрдагина маълум бўлган ва шунда унинг бозорга Snapdragon 8150 номи билан тақдим этилиши айтилган эди.

Фақат Mi Mix 3’нинг мазкур сайтдаги суратларига қараб, бунинг қанақадир фейк эканлигини тахмин қилиш мумкин. Зеро, уларда бу флагманнинг олд камералари экран устидаги ромда кўриниб турибди. Ҳолбуки, аслида «хитойча Apple»нинг ушбу флагмани слайдер форм-факторида эканини, селфи-камера эса экран ортидаги алоҳида панелда жойлашишини биламиз.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz савдо платформамиздан Xiaomi’нинг 849 000 сўмдан бошланувчи бошқа моделлардаги смартфонларини ҳам онлайн тарзда харид қилишингиз мумкин. Жумладан, унда «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 модели, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблети ҳам савдога қўйилган. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!