Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1809
  •  18.12.2018 16:22

Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Хитойлик компания жорий йилнинг ноябрида ўзининг Lenovo Z5 Pro русумли флагман смартфонини тақдим этганди. Бу – имкониятлари ва нархи мутаносиблигига кўра Xiaomi ва Huawei’нинг флагманларидан ўзиб кетган энг арзон смартфон-слайдер бўлганди.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

Бугун – 2018 йилнинг 18 декабрида бу компания ушбу моделнинг янгиланган версияси – Lenovo Z5 Pro GT моделини тақдим этди. У ҳам слайдер форм-факторига, олд панелнинг 95.06 фоиз юзасини эгалловчи 6.39 дюймлик ромсиз AMOLED-дисплейга эга.

Ушбу девайснинг асосий ўзига хослиги – ҳали яқиндагина расман намойиш этилган флагман процессор – 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланган Snapdragon 855 базасида ишлашидир. Компания вакилининг сўзларига кўра, Lenovo Z5 Pro GT флагмани Antutu бенчмарки синовида 368 480 балл олади.

Бу эса айни дамгача бозорга тақдим этилган барча мобил қурилмалар, жумладан, сўнгги русумлардаги iPhone’лар кўрсатган натижадан ҳам ортиқ!

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Lenovo Z5 Pro GT модели  6/8 гигабайтлик тезкор ва 128/256 гигабайтлик доимий хотирага эга конфигурацияларда чиқарилмоқда. Булардан ташқари, флаганнинг рекорд ҳажмдаги – 12 гигабайт ҳажмли, LPDDR4x туридаги тезкор хотира ҳамда нақ 512 гигабайтлик ички хотирага эга варианти ҳам сотувга чиқади.

Янгиланган флагман бошқа жиҳатларидан ноябрда намойиш қилинган оддий Lenovo Z5 Pro моделидан фарқ қилмайди. Унинг ҳам бармоқ изи сканери экранида, асосий камераси 24+16 мегапикселлик қўш сенсорли. Смартфон 3350 мА/соатлик аккумулятор, USB-C порти ва NFC-модул билан жиҳозланган.

Рекордчи флагман – Lenovo Z5 Pro GT слайдери Хитойда келаси йилнинг 24 январидан савдога қўйилади. Унинг бошланғич версияси нархи тахминан 390 АҚШ долларига тўғри келади, энг илғор вариантдагиси эса 580 долларга тушади.

ЎҚИНГ: «Алдоқчи» Lenovo Z5 барибир рекорд ўрнатди! Энди Mi 8 ва Honor Play’нинг аҳволини кўринг...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!