Snapdragon 865 чипли энг арзон флагман – Redmi K30S тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1636
  •  27.10.2020 13:46

Snapdragon 865 чипли энг арзон флагман – Redmi K30S тақдим этилди!

Xiaomi копрорацияси бугун – 27 октябрь куни ўзининг арзончи бренди остида Redmi K30S смартфонини расман намойиш қилди. Бу ўша – нисбатан олдинги хабарларда Redmi K30T номи билан чиқиши айтилган флагман телефондир.

ЎҚИНГ: Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

Кутилганидек, Redmi K30S буткул янги смартфон бўлмасдан, аввалроқ Европа бозорига тақдим этган флагман – Xiaomi Mi 10T моделининг ребрендинг қилинган нусхасидир. Унда диагоналига 6,67 дюймлик ўлчамдаги, IPS-матрицали дисплей қўлланган. Экранда тасвир аниқлиги FHD+ форматида (2400х1080 пикселлик), тасвир янгиланиши 30 герцдан 144 герцгача бирликдаги еттита режимга эга.

Умуман олганда, янги смартфоннинг барча хусусиятлари Xiaomi Mi 10T билан бир хил ва улар билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Ҳозир эса Redmi K30S флагманининг нархига аҳамият берсак арзийди, чунки у Qualcomm компаниясининг энг кучли процессорларидан бири – Snapdragon 865 базасидаги энг арзон смартфон бўлди.

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Айтиш керакки, шу пайтгача Snapdragon 865 процессорли энг арзон смартфон – iQOO Neo 3 5G геймерофони ўз юртида ҳозир 390 доллардан сотилмоқда. Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган бренди тақдим этган ушбу ҳамёнбоп 5G-смартфонини «Ғалаба учун туғилган» дея мақталган.

Хитойда аллақачон Redmi K30S учун олдиндан буюртма очилган, унинг тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик варианти учун тахминан 340 АҚШ долларига, 8/256 гигабайтлиги учун эса 370 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларини арзонроқ ва совғаси билан олиш мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!