Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

  •   DiMaX
  •  2679
  •  27.03.2020 10:47

Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

Xiaomi компанияси 24 март куни Хитойда онлайн тақдимот маросимини ўтказган эди. Унда бир қатор гаджетлар намойиш этилган бўлса-да, энг асосийси – Redmi K30 Pro ҳамда Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманлари бўлган.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: нақ 98 дюймли Redmi Max 98 гигант телевизори тақдим қилинди

Айтиш керакки, Redmi K30 Pro модели ҳозирда энг кучли бўлиб турган Android-процессорга, яъни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформасига эга бўлган энг арзон смартфондир. Таниқли таҳлилчи Пан Цзютан (Pan Jiutang) таъкидлашича, жорий йилда бирорта ҳам смартфонсоз ушбу моделдан арзонроқ ва яхшироқ телефон таклиф қила олмайди.

Бугун – 27 март куни Хитойда ушбу икки смартфоннинг онлайн савдоси бошланди, нархлари эса АҚШ долларига ўгирганда тахминан қуйидагича:

Redmi K30 Pro 6/128 ГБ – $423

Redmi K30 Pro 8/128 ГБ – $480

Redmi K30 Pro 8/256 ГБ – $522

Redmi K30 Pro Zoom Edition 8/128 ГБ – $535

Redmi K30 Pro Zoom Edition 8/256 ГБ – $564

Қизиғи шундаки, савдо бошланиши биланоқ Redmi унинг тугаганини ҳам эълон қилди. Яъни, смартфонларнинг биринчи партияси 30 сониядаёқ сотилиб бўлган!

Компаниянинг маълум қилишича, Redmi K30 Pro ҳамда Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманларининг илк партияси савдоси ҳажми 14 миллион долларни ташкил этган. Афсуски, бу моделларнинг ташқи бозорга чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг узоқ кутилган флагмани шунчаки клон бўлиб чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!