Snapdragon 865 чипли энг кучли флагман TENAA’да: аккумулятори ҳам бақувват экан!

  •   DiMaX
  •  591
  •  15.06.2020 17:25

Snapdragon 865 чипли энг кучли флагман TENAA’да: аккумулятори ҳам бақувват экан!

Asus компанияси 2018 йилнинг июнида ўзининг ROG Phone номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этган. Ўтган йилнинг июлида чиққан иккинчи авлод – ROG Phone II (ROG Phone 2) геймерофони эса ҳозиргача энг зўр смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир.

ЎҚИНГ: Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

Энди эса ROG Phone 3 ҳам тайёр бўлган – яқинда уни Geekbench сервисида синаб кўришган эди. Энди эса TENAA регуляторининг маълумотлар базаси унинг асосий хусусиятларини ошкор этди.

Регуляторнинг кўрсатишича, Asus ROG Phone 3 диагоналига 6,59 дюймлик дисплейга ва 5800 мА/соатлик аккумуляторга эга. Унинг корпуси ўлчамлари эса 171х78х9,85 миллиметрни ташкил этади.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Таққослаш учун келтириб ўтсак, ROG Phone 2 габарити 171х77,6х9,48 миллиметрлик бўлиб, экрани ўлчами ҳам мана шундай. Унинг батареяси 6000 мА/соатлик; афтидан, янги моделнинг техник хусусиятларида ҳам аккумулятор ток сиғими мана шундай акс эттирилса керак.

Учинчи авлод ROG Phone геймерофони ҳозирдаги энг кучли Android-процессор – Snapdragon 865 базасига қурилади. Бундан ташқари, Asus унинг учун янги, ғайриоддий аксессуарлар ҳам тақдим этиши ёки ҳозиргилари унга мувофиқ келиши мумкин.

ЎҚИНГ: DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!