Snapdragon 865 чипли илк смартфон – Mi Note 10’ни ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1858
  •  17.10.2019 16:35

Snapdragon 865 чипли илк смартфон – Mi Note 10’ни ёқиқ ҳолида «жонли» кўрамиз!

Xiaomi корпорацияси аввалроқ тўхтатиб қўйилган Mi Note туркумининг янги вакилини шу ойдаёқ тақдим этиши ҳақида ёзгандик. Мазкур фаблет Galaxy Note 10 (сотиб олиш) планшетофонининг «кушанда»си бўлиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: MIUI 11'нинг барқарор глобал прошивкасига ўтувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Машҳур инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) куни кеча ушбу моделнинг қадоғи акс этган «жонли» расмни эълон қилган:

Xiaomi Mi Note 10 ҳали ҳали расман намойиш этилмаган Snapdragon 865 процессори базасига қурилиши, мазкур чипсетнинг модел рақами SM8250, кодли номи эса Kona эканлиги ҳам маълум.

ЎҚИНГ: 5 нанометрлик Snapdragon 875 процессори TSMC билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади

Ҳиндистонлик инсайдер бугун – 17 октябрда эса Xiaomi Mi Note 10 моделининг экрани ёқиқ ҳолдаги «жонли» расмларини ҳам Twitter’да улашди. Дисплейдаги ёзувларига қараганда, бу смартфон 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотирага эга:

Шуниси ҳам борки, расмда акс этган қурилманинг Mi Note 10 эканлигига кўпчилик шубҳа билан қараяпти. Айрим тахминларга кўра, бу Galaxy S11 ёки Xiaomi Mi 10 флагманларидан бирининг прототипи бўлиши мумкин.

Xiaomi корпорациясининг глобал сотувга қўйилган кўплаб телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг яқинда намойиш қилинган смартфонлари – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!