Snapdragon 865 чипли смартфон 485 доллардан: Galaxy S20 FE янги версияда сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  623
  •  05.05.2021 16:47

Snapdragon 865 чипли смартфон 485 доллардан: Galaxy S20 FE янги версияда сотувга чиқди

Samsung бултур 23 сентябрда Galaxy S20 FE (ёки Galaxy S20 Fan Edition) смартфонини икки хил версияда тақдим этган. Арзонлаштирилган флагманнинг 5G-версияси Snapdragon 865 чипсети базасига қурилган, LTE-талқинида эса компания ўзининг Exynos 990 процессорини қўллаган.

ЎҚИНГ: Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

Жанубий кореялик гигант ушбу телефонининг Snapdragon 865 чипи билан таъминланган, аммо 5G-модемдан маҳрум этилган версиясини ҳам тайёрлагани ҳақида ёзган эдик. Кеча – 4 май куни ушбу талқиндаги Galaxy S20 FE 4G смартфони бир нечта Осиё мамлакатларида сотувга чиқди.

Snapdragon 865 процессорли Galaxy S20 FE 4G моделининг бошланғич модификацияси 8/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга. Вьетнамда уни 558 АҚШ долларига баҳолашган, аммо акция доирасида 6 майгача 485 долларга олиш мумкин. Малайзияда бу смартфонни 8/256 гигабайтлик конфигурацияда, 672 долларга тенг нархда олиш мумкин. Мазкур қурилма яқин орада бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқиши кутилмоқда.

5G-модемсиз Snapdragon 865 чипсетини айтмаса, смартфоннинг бошқа барча хусусиятлари ўша бултурги версиялари билан бир хил. Galaxy S20 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан мана бу мақоламизда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!