Snapdragon 865 процессорли илк смартфон расман тақдим этилди, лекин уни ким чиқарди?

  •   DiMaX
  •  1346
  •  19.10.2019 10:11

Snapdragon 865 процессорли илк смартфон расман тақдим этилди, лекин уни ким чиқарди?

Куни кеча биз Snapdragon 865 платформаси базасидаги ҳали тақдим этилмаган Xiaomi флагманининг «жонли» расмини эълон қилган эдик. Бироқ бошқа бир, унчалик танилмаган хитойлик компания ундан аввал ушбу чипсет асосида смартфон намойиш қилди!

ЎҚИНГ: 5 нанометрлик Snapdragon 875 процессори TSMC билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади

Ушбу компаниянинг номи ҳам қизиқ – у «8848» деб номланади. Qualcomm Snapdragon 865 платформасига асосланган смартфон эса 8848 Titanium M6 5G моделидир. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаши номидан ҳам кўриниб турган бу қурилма ҳали кейинги йил савдога чиқарилади.

8848 Titanium M6 5G диагоналига 6,01 дюймлик AMOLED-экран, 12 гигабайтлик тезкор ва нақ 1 терабайтлик доимий хотира билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли, лекин атиги 280 долларлик флагманни қарши оламиз!

Унинг бош камераси, гарчи 64 мегапикселлик датчикка эга бўлса-да, интерполяция технологиясини қўллаган ҳолда 100 мегапикселлик аниқликда суратга ола билади.

Мазкур смартфон билан бирга компания ўзининг «ақлли» ёрдамчи сервисини ҳам тақдим этди. Бироқ бу – Google ёки Яндекс’даги сингари «сунъий онг» эмас, балки... қўнғироқларни қайта ишлаш марказида ўтирувчи ҳақиқий одамдир! Бу каби персонал ёрдамчилар, масалан, қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқарувчиларда бўлади. Афтидан, «8848» компанияси ўз мижозларини шундай «лакшери-сервис» ташкил этишни маъқул кўришгандир. Унинг анъанавий овозли ёрдамчилардан афзаллиги бўладими-йўқми – буниси ҳали номаълум, чунки сервис ҳам келаси йил ишга тушади.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!