Snapdragon 865'да кутилган янгилик!

Snapdragon 865'да кутилган янгилик!

Куни кеча тақдим қилинган Snapdragon 865 ва 765 чиплари 2020 йилнинг юқори ва ўрта тоифанинг юқори синфидаги қурилмаларига ўрнатилиши кутилмоқда.

Янги SoC'нинг қатор янгича ва ўзига хос хусусиятлари бўлиб, булар қаторига янгиласа бўладиган график процессори киради.

Қуалcоммънинг айтишича, S865'нинг GPU драйверларини Google Play Store орқали янгилаш имкони мавжуд бўлади. Бу, чип ишлашини яхшилашнинг ҳозирги ечимлардан кўра анча осонроқ усули ҳисобланади. Айни дамда, GPU драйверлари тизим янгиланиши таркибига киритилган бўлади, яъни улар қурилмага ўрнатилиши учун аввал ишлаб чиқарувчи компания томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Бироқ "шаҳар бедарвоза эмас", деганларидек, янгиланишлар Play Store'га жойланишидан олдин ҳам, смартфонсоз компаниялар томонидан синовдан ўтказилиши талаб қилинади.

Драйвер янгиланишлари ўйин ва бошқа амалиётлар "силлиқ" кечишини таъминлаб, ўйинларнинг ўзидан-ўзи ўчиб қолишининг олдини олади. Янгиланишлар билан янги график функциялари ҳам қурилмага ўрнатилади.

Айтилишича, Qualcomm'нинг бундай қарорига сабаб Google'нинг Android 10'да "Mainline" лойиҳасини жорий қилганлидир. Лойиҳага кўра, фойдаланувчилар хавфсизлик янгиланишлари ва янгиланган тизим компонентларини Play Store'дан тўғридан-тўғри юклаб олишлари имкони яратилади.

Бироқ Android Ploice'нинг хабар беришича, Play Store орқали GPU драйверларни фақат янги Qualcomm чипларига юклаш мумкин бўлади; ушбу жиҳат эски SoC'ларда қўллаб-қувватланмайди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 процессорли биринчи 5G-флагман билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!