Snapdragon 875 чипли илк смартфонларни мана шу саккизта компания чиқаради

  •   DiMaX
  •  584
  •  20.11.2020 15:44

Snapdragon 875 чипли илк смартфонларни мана шу саккизта компания чиқаради

Qualcomm компанияси декабрнинг бошида ўзининг йиллик саммитини ўтказишини айтган ва унда янги флагман – Snapdragon 875 процессорини намойиш этади. Жаҳон бозорида ушбу чипсет базасидаги илк смартфон Samsung Galaxy S21 бўлиши кутилмоқда, лекин Хитойда...

ЎҚИНГ: «Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

«Осмон ости салтанати»да америкалик чипсознинг энг зўр процессори Xiaomi Mi 11 флагмани билан пайдо бўлади. Ишончли инсайдер Digital Chat Station келгуси йилнинг бошида қайси смартфонсозлар Snapdragon 875 базасида флагман телефонлар тақдим этишларини айтди.

Булар саккизта бренд бўлиб, айримларининг ушбу чипсетга асосланган смартфон моделлари ҳам маълум:

  1. Xiaomi бренди – Xiaomi Mi 11 модели;
  2. Redmi бренди – Redmi K40 модели;
  3. BlackShark бренди – Black Shark 4 модели;
  4. Vivo бренди;
  5. Iqoo бренди;
  6. Oppo бренди;
  7. Realme бренди;
  8. OnePlus бренди – OnePlus 9 модели.

Ушбу рўйхатда Samsung йўқлигининг сабаби – Galaxy S21 флагмани Хитойда кейинроқ чиқади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 875'ли Galaxy S21 Geekbench'да синовдан ўтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!