Snapdragon 875’ни кутманг – ўрнига Snapdragon 888 5G чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  486
  •  02.12.2020 11:46

Snapdragon 875’ни кутманг – ўрнига Snapdragon 888 5G чиқяпти!

Qualcomm компанияси, ўзи ваъда қилганидек, 1 декабрдан Snapdragon Tech Summit Digital тадбирини бошлади. Унда навбатдаги флагман – Snapdragon 875 процессорининг тақдим этилиши кутилаётган эди, лекин вазият ўзгача тус олди...

ЎҚИНГ: «Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

Флагман чипсет кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган экан. Qualcomm бу маҳсулоти ҳақидаги батафсил маълумотларни бугун – саммитнинг иккинчи куни сўзлаб бермоқчи, лекин инсайдерлар процессорнинг айрим жиҳатларини фош этишган.

Гап-сўзларга кўра, Snapdragon 888 5G асосий ядролари сифатида Cortex-A78 ядролари ўрнига улардан анча қудратли бўлган Arm Cortex-X1 суперядроси қўлланади. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши учун жорий йилнинг февралида намойиш этилган модем – Snapdragon X60 ҳам чипсет жамланмасига киритилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

Янги платформанинг яна бир муҳим таркибий қисми – Qualcomm AI Engine русумли олтинчи авлод сунъий онг тезлатгичидир. Унда буткул қайта ишланган Hexagon процессори қўлланган бўлиб, самарадорлиги 26 TOPS (teraOps per second – сониясига неча триллион операция бажаришини кўрсатувчи бирлик) чиқади!

Snapdragon 888 таркибига киритилган Sensing Hub модули сунъий интеллектни тезлаштириш функцияларига масъул бўлиш билан бирга қувват сарфини тежайди.

Хулласи калом, Snapdragon 888 5G ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ҳали энди расман эълон қилинади, унгача эса...

ЎҚИНГ: Snapdragon 875 чипли илк смартфонларни мана шу саккизта компания чиқаради

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!