Snapdragon 888 чипли бу «Император» флагман атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватланади!

  •   DiMaX
  •  943
  •  11.01.2021 12:44

Snapdragon 888 чипли бу «Император» флагман атиги 15 дақиқада тўлиқ қувватланади!

Qualcomm компанияси кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган флагман чипсетини 1 декабрда тақдим этган эди. Xiaomi корпорациясининг ўйинбоп қурилмалар йўналишидаги шўъбаси ўшандаёқ бу чипсет базасида қудратли геймерофон чиқаришини айтган.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да тахт талашаётган Mi 11 ва iQOO 7 флагманларини битта зарбада ағдарган янги рекордчини қарши олинг!

Black Shark Technology бош директори Луо Юйчжоу (Luo Yuzhou) навбатдаги флагман тайёр бўлганини куни кеча Weibo тармоғида эълон қилди. Кодли номи Emperor («Император») бўлган бу смартфоннинг Snapdragon 888 базасида ишлаши – турган гап. Унинг айрим хусусиятларини, шунингдек, бозорга Black Shark 4 номи билан чиқишини қуйидаги расмий тизер тасдиқлайди:

Геймерларга мўлжалланган бу телефонда 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси қўлланилмоқда. Натижада унинг 4500 мА/соатлик аккумуляторини нолдан бошлаб 100 фоизгача тўлдириш учун 15 дақиқадан камроқ вақт кифоя қилади!

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Булардан ташқари, Black Shark 4 экранида кадр янгиланиш частотаси 144 герцлик ёки ҳатто ундан ҳам юқори бўлиши айтилмоқда. Унинг бош камераси бир неча модулдан иборат бўлиб, корпусидан ўйин учун махсус тугмачалар ҳам жой олишини кутиш мумкин.

Дарвоқе, «қурилмаларни қийновчи» техноблогер бундан олдинги – Black Shark 3 моделини 2020 йилдаги флагманлар орасида энг энг таъмирга яроқсиз смартфон, деган.

Эслатиб ўтамиз, биз 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони, Gizmochina нашрига кўра бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари, DxOMark наздида 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони, энг харидоргир 5G-смартфонлар, рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар каби рейтингларни ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, AnTuTu бенчмаркига кўра энг қудратли флагманлар ҳамда энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон рейтинглари ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Энг инновацион саккизта смартфон – CES 2021 совриндорлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!