Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман 10 сонияда 15 млн долларлик сотилди!

  •   DiMaX
  •  1835
  •  10.03.2021 11:59

Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман 10 сонияда 15 млн долларлик сотилди!

Хабарингиз борки, OPPO корпорациясининг ушбу арзончи суббренди 4 март куни Realme GT русумли суперфлагманини тақдим этган. Мазкур қурилма энг қудратли Android-процессор – Snapdragon 888 базасидаги энг арзон смартфон бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

Realme GT бугун – 10 март куни Хитойда савдога чиқди ва ҳақиқий суперхитга айланди. Сотув бошланиши биланоқ Realme компанияси рекордни эълон қилди: атиги 10 сония ичида янги флагмандан нақ 15 миллион долларлик сотиб улгуришибди!

Айтиш керакки, Realme GT суперфлагманининг тезкор/ички хотираси тегишлича 8/128 гигабайтлик варианти учун 448 долларлик нарх белгиланган, бироқ олдиндан буюртма асосида янада арзонроқ – бор-йўғи 433 долларга олиш имкони тақдим этилган. Хотираси 12/256 ГБлик варианти ҳам қиммат эмас – 525 (аввалдан буюртма қилинса – 510) доллар туради.

Ҳозиргача на Redmi, на бошқа бирор смартфонсоз флагман чипли маҳсулотини бунчалик арзон таклиф эта олмаган.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!