Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман Geekbench’да: бу сизга Redmi K40 Pro эмас!

  •   DiMaX
  •  863
  •  01.03.2021 18:09

Snapdragon 888 чипли энг арзон флагман Geekbench’да: бу сизга Redmi K40 Pro эмас!

Xiaomi корпорацияси яқиндагина Redmi K40, Redmi K40 Pro ҳамда K40 Pro+ флагманларини намойиш этган. Булардан иккинчиси ҳозирда Qualcomm компаниясининг энг қудратли – Snapdragon 888 процессорига эга энг арзон смартфон бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

Лекин Redmi брендининг асосий рақиби – Realme ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. OPPO корпорациясининг ушбу арзончи суббренди Realme GT русумли телефони тайёрлаган ва биз унинг илк «жонли» суратларини чиқарганмиз.

Уни суперфлагман дейишмоқда, чунки қурилма Snapdragon 888 чипсетидан ташқари 125 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига ҳам эга. Олдинги хабарларда унинг экранида кадр янгиланиши 160 герцлик, дейилаётган эди, кейин расман аниқлик киритилишича, бу кўрсаткич 120 герцлик экан.

Юқорида кўриб турганингиздек, Realme GT смартфонининг қадоғи ҳам ўзига хос кўринишга эга.

ЎҚИНГ: Apple расмий сайтида 1563 долларлик буюртма қилган қизга iPhone 12 Pro Max ўрнига олмали йогурт келди!

Шунингдек, Redmi K40 туркуми тақдимот кунида рақобатчи компания ушбу флагманининг нархи уларникидан арзон бўлишини ҳам расман эълон қилган:

Яъни, ҳали тақдим қилинмаган Realme GT бошланғич нархи 2999 юань, яъни 465 АҚШ долларидан пастроқ бўлади. Redmi K40 Pro моделининг 6/128 ГБлик хотиралиси тахминан 430 долларга баҳоланганини ҳисобга олсак, рақобатчилар нархни ундан сал пастроқдан бошлашлари ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Realme бор-йўғи 185 долларга «бели бақувват» 5G-смартфон чиқарди!

Компания аллақачон Realme GT суперфлагманини Geekbench сервисида текшириб ҳам кўрди. Қурилма якка ядроли тестда 1138 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 3572 баллик натижа кўрсатган:

Бенчмарк ушбу телефоннинг 12 гигабайтлик энг илғор – LPDDR5 тоифли тезкор хотирага эга эканлигини ҳам фош этган; флагманнинг доимий хотираси сифатида ҳам энг сўнгги – UFS 3.1 стандартидаги чиплар қўлланиши маълум.

Realme GT 5G тақдимоти 4 мартга белгиланган, у Android 11 операцион тизим талқини асосидаги Realme UI 2.0 интерфейси билан таклиф этилади.

ЎҚИНГ: 2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!