Snapdragon 888 чипли янги флагманини Samsung ҳатто Galaxy S20 FE’дан ҳам арзон чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1010
  •  07.06.2021 09:53

Snapdragon 888 чипли янги флагманини Samsung ҳатто Galaxy S20 FE’дан ҳам арзон чиқаряпти!

Samsung Electronics компаниясининг ҳозирда энг кутилаётган гаджетларидан бири Galaxy S21 FE (ёки Galaxy S21 Fan Edition) номли смартфондир. Фанатларга бағишлаб нархи пасайтирилган бўлса-да, унинг ҳам Snapdragon 888 процессори базасида тайёрлангани ҳақида ёзганмиз. Бундан ташқари, яқиндагина...

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE аллақачон сурати билан Samsung расмий сайтига чиқди!

Кейинги вақтларда интернетда Samsung Galaxy S21 FE ҳақида кўплаб янги маълумотлар тарқалмоқда. Korea Herald нашри эса унинг нархини аниқлаб эълон қилди.

Тўғри, фанатларга бағишлаб арзонлаштирилган флагманнинг ҳозирча фақат Жанубий Кореядаги нархигина маълум. Яъни, Galaxy S21 FE ўз юртида 700 000 вондан то 800 000 вонгача нархда сотилади. Бу эса тегишлича 630 дан то 720 гача АҚШ долларига тўғри келади.

Бу эса мазкур қурилманинг ўз «аждод»и – бултурги Galaxy S20 FE моделидан ҳам арзонлигини кўрсатмоқда. Униси сотувга чиққанида ўз юртида 899 800 вон (тахминан 810 доллар) миқдорида нарх белгиланган, АҚШ бозорига чиққан пайтида эса Galaxy S20 Fan Edition учун 699 доллар сўрашган эди. Шунингдек, унинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган версияси ўтган ойда янгича талқинда – Snapdragon 865 процессори билан чиққан.

Шундай қилиб, Galaxy S21 FE бошқа мамлакатларда ҳам ўтган йилги фанатча флагмандан арзонроқ чиқса ажабмас. Зеро, бу компания ўзининг ҳозирги флагманлари – Galaxy S21 моделларини ҳам бултурги Galaxy S20 смартфонларидан арзонроқ чиқарган-ку.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!