Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

  •   DiMaX
  •  440
  •  29.05.2021 14:56

Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Qualcomm компаниясининг Snapdragon 888 русумли флагман чипсети Xiaomi Mi 11 туркумида дебют қилган эди. Америкалик чипсоз эълон қилиб ҳам улгурмаган Snapdragon 888 Pro процессори базасидаги смартфонни эса Xiaomi’дан ҳам олдин Honor чиқаришини айтиб мақтанган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Куни кеча Geekebench сервисида Qualcomm’нинг номаълум процессори «қўлга тушди». Бу – ҳозирги флагман бўлмиш Snapdragon 888 чипсетининг яхшиланган версияси бўлиб, бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдлар унинг айнан нимаси кучайтирилганини фош этган.

Процессорнинг кодли номи Qualcomm Lahaina бўлиб, бу сўз Snapdragon 888 чипсети билан боғлиқ. Аммо унинг хусусиятлари платформанинг Pro-версиясига ишора қилмоқда.

Журналистларнинг ёзишларича, янги процессорда асосий ядро – Cortex-X1 такт частотасини 2,84 гигагерцдан 3,0 гигагерцгача кўтаришган. Чипсетнинг қолган еттита ядроси худди Snapdragon 888 моделидаги каби – ишлаш частотаси ўзгармаган.

Таъкидлаш керакки, чипсетни шу тариқа кучайтириб янги талқинда чиқариш Qualcomm фаолиятида аввал ҳам кузатилган. Яъни, 2020 йил ёзда тақдим этилган процессор – Snapdragon 865 Plus модели ҳам Snapdragon 865 платформасидан шунақа фарқ қилган эди.

Snapdragon 888 Pro намойиши жорий йилда бўлиб ўтади ва у аксарият смартфонсозларнинг флагман моделларида қўлланади.

ЎҚИНГ: Geekebench тасдиқлади: Samsung ҳатто «арзон» флагманига ҳам Snapdragon 888 чипсетини ўрнатяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!