Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

  •   DiMaX
  •  1626
  •  04.01.2021 16:13

Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

Ўтган йилнинг 1 декабрь куни Qualcomm компанияси кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган флагман чипсетини тақдим этган эди. Лу Вейбинг (Lu Weibing) эса, унинг базасидаги илк смартфонлардан бирини Redmi бренди намойиш этишини айтган.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Энди эса инсайдерлар маълумотлари асосида Redmi K40 Pro моделининг илк сифатли рендер суратини тайёрлаб эълон қилишди. Унга кўра, флагманнинг бош камераси учта датчикни ўз ичига олади ва янгича дизайнга эга.

Бош камерадаги асосий сенсор эса 108 мегапикселлик аниқликка эга – бунақалари аллақачон Xiaomi компаниясининг ҳамда Redmi брендининг флагман ва субфлагман моделлари учун стандартга айланиб улгурди.

Аввалроқ биз Xiaomi Redmi K40 смартфонининг илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Яқинда MIUI 12 кодларини «кавлаштириб» кўрган дастурчилар унда Qualcomm Snapdragon SM7350 процессори базасида ишловчи смартфонга ишоралар борлигини аниқлашди. Демак, бу – ўша Redmi K40 модели бўлиб, фақат унинг Pro-версиясидагина Snapdragon 888 чипсети қўлланади. Уларнинг иккаласи ҳам шу январь ойидаёқ, Redmi анъаналарига кўра арзон нархларда тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Тахтни бўшат, Xiaomi Mi 11» – AnTuTu рекордчиси январда чиқяпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!