Snapdragon 888'да ишловчи Huawei P50'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Snapdragon 888'да ишловчи Huawei P50'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Huawei'нинг шахси номаълум ходимлари Huawei P50 смартфони жорий йилнинг 29 июлида сотувга чиқарилишини тасдиқлашмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Биринчи модель бешинчи авлод тармоқлари модемисиз Snapdragon 888 SoC билан жиҳозланади. Дастлаб, Huawei P50 серияси баҳорда чиқиши кутилган эди, аммо тақдимот кейинги санага қолдирилганди. Июнь ойи бошида HarmonyOS 2.0 га бағишланган анжуманда Huawei раҳбари шахсан Huawei P50 сериясини эълон қилган, аммо чиқиш санасини кўрсатмаганди.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, 29 июль тасдиқланган сана бўлиб, ўзгармайди. Бундан ташқари, Huawei офлайн дўконининг ходими ҳам ушбу ишга сотув санасини тасдиқлади.
Шунингдек, Huawei P50 Pro август ойида чиқарилиши ҳақида хабарлар мавжуд. Ушбу қурилма Kirin 9000 SoC билан жиҳозланган бўлади, аммо йил охирига қадар компания ушбу қурилмада Qualcomm Snapdragon 888 SoC'ни ишлатиши керак.

Ўтган йили Huawei 5G флагмани Kirin SoC'нинг улкан захирасига эга эди, аммо ҳозирда бу захира камайиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Huawei экраности селфи камерали смартфонни патентлади