Snapdragon 895 чипли биринчи смартфон – Xiaomi Mi 12 Ultra ҳақида илк маълумотлар

  •   DiMaX
  •  4975
  •  14.06.2021 11:07

Snapdragon 895 чипли биринчи смартфон – Xiaomi Mi 12 Ultra ҳақида илк маълумотлар

Куни кеча биз жорий йилнинг сўнгида ёки келаси йил бошида чиқадиган Xiaomi Mi 12 флагманининг илк суратларини эълон қилган эдик. Хитойдаги манбалар эса аллақачон унинг Ultra-версияси хусусида ҳам айрим тафсилотларни очиқлай бошлашди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Хабарларга кўра, Xiaomi Mi 12 Ultra флагмани Qualcomm компанияси энди чиқарадиган Snapdragon 895 процессори базасидаги биринчи смартфон бўлади. Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 11 модели Snapdragon 888 чипсетли биринчи қурилма сифатида тақдим этилган эди.

«Хитойча Apple» ўн иккинчи авлод флагманининг Ultra талқинида LTPO технологиясига эга, тасвир аниқлиги 2K форматли экран қўллайди. Унинг кадр янгиланиш частотаси мослашувчан бўлиб, 1 дан то 120 герцгача диапазонда, бир герцгача аниқликда мослаша олади; бу эса аккумулятор қувватини самарали тежаш имконини беради.

ЎҚИНГ: Xiaomi рақиби ҳали чиқмаган Snapdragon 888 Pro асосида флагман тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Xiaomi Mi 12 Ultra олд камераси экраности бўлиши ҳам, корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган бўлиши ҳам мумкин. Селфи учун иккита – 32 ва 8 мегапикселлик сенсорлар жойланади. Бош камера жамланмасига эса 50 + 20 + 12 мегапикселлик модуллар кириши, у ўн карралик оптик зумни қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.

Булардан ташқари, Xiaomi Mi 12 Ultra корпуси IP68 стандартига кўра ҳимояланган бўлади. Компания унга стереодинамиклар, кўп функцияли NFC модули ҳамда инфрақизил порт ҳам ўрнатади.

Флагманнинг аккумулятори 5000 мА/соатликдан ортиқ ток сиғимига эга бўлиб, симли усулда 120 ваттлик, симсиз усулда эса 70–80 ваттлик тезкор қувватлана олади.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!