Snapdragon 895 чипли илк смартфон эълон қилинди ва бу Xiaomi эмас!

  •   DiMaX
  •  821
  •  02.07.2021 17:28

Snapdragon 895 чипли илк смартфон эълон қилинди ва бу Xiaomi эмас!

Qualcomm компанияси Snapdragon 888 Pro русумли чипсети тайёрлаётгани, унинг базасида биринчи бўлиб Honor, Xiaomi ёки Lenovo смартфон чиқариши ҳақида хабарлар юрарди. Америкалик чипсоз 28 июнь куни чиндан ҳам флагман процессорини намойиш этди, аммо унинг номи бошқачароқ Snapdragon 888 Plus экан.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 Pro бенчмаркда: унинг «оддий» Snapdragon 888 флагманидан фарқи нимада?

Булардан ташқари, америкалик чипсоз яна Snapdragon 895 русумли процессор тайёрлаётгани ва унинг илк бор Xiaomi Mi 12 Ultra флагманида қўлланиши ҳам айтилган. Яқинда чиққан хабарларга қараганда, бу борада Lenovo уни доғда қолдирмоқчи.

Аммо бу иккаласига ҳам янги рақиб пайдо бўлди: бу – энг тез ўсиб келаётган Realme брендидир. Унинг вице-президенти Вон Вей (Wang Wei) баёнотига кўра, компания аллақачон Snapdragon 800-сериясидаги кейинги авлод процессори базасида янги флагман тайёрламоқда.

Гарчи бошқа тафсилотлари очиқланмаган бўлса-да, инсайдерлар бу смартфоннинг бозорга Realme GT2 номи остида чиқишини айтишмоқда. Агарда у Xiaomi Mi 12 туркумидан олдин намойиш этилса, чиндан ҳам «Хитойча Apple» доғда қолиши аниқ.

ЎҚИНГ: Йил сўнгида ёки келаси йил бошида чиқадиган Xiaomi Mi 12 илк суратларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!