Snapdragon 898 ва Dimensity 2000 чипларининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Snapdragon 898 ва Dimensity 2000 чипларининг техник жиҳатлари маълум бўлди

Weibo'даги ишончли типстер Snapdragon 898 ҳамда Dimensity 2000 чиплари ҳақида маълумотларни ошкор қилди. 

Snapdragon 898 чипи Samsung'нинг 4 нанометрлик жараёни асосида ишлаб чиқарилади. SoC'да 8 ядроли CPU бўлиб, у 3 GHz Cortex-X2 асосий ядро, 2.5 GHz Cortex-A710 унумдорликка асосланган ядро, 1.79 GHz Cortex-A510 қувватни тежайдиган ядродан иборат бўлади. Adreno 730 GPU эса графикани талаб қиладиган иш юкламалари билан шуғулланади.

Dimensity 2000 чипи ҳам худди шундай тузилишда бўлади, лекин унинг учта ядроси 2.85 GHz'да ишлайди. Бу Snapdragon 898'никига қараганда кучлироқ бўлади. Mali-G710 MC10 чипнинг GPU қисми ҳисобланади. Шунингдек, Dimensity 2000 ўз навбатида 4 нанометрлик жараён асосида яратилган бўлади. 

ЎҚИНГ: USB-A vs USB-C: иккаласи ўртасида қандай фарқ бор? 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!