Снайпер кўринмайдими? Америка армияси янги камуфляжни синаб кўрмоқда

  •   Saroy
  •  1113
  •  11.10.2018 10:32

Снайпер кўринмайдими? Америка армияси янги камуфляжни синаб кўрмоқда

Пентагон Improved Ghillie System (IGS) дастури доирасида янги ниқоб кийим-бошни тестдан ўтказмоқда. Барча қулайликларидан ташқари, янги форма аскарни инфрақизил диапазонда ҳам сездирмайдиган бўлиши керак.

Америкаликлар  мерганлар учун ҳарбий  камуфляжни алмаштиришга қарор қилишди. Янги материал очиқ майдонда ҳамда тунда кўрадиган ускуна учун инфрақизил диапазонда ҳам пайқалмайдиган бўлиши керак. Қолаверса, Пентагоннинг талаби бўйича, камуфляж ўзининг оловга ҳамда портлашга чидамлилиги билан аввалгилардан ажралиб туриши лозим.

ЎҚИНГ:Пентагон дронларга қарши қурашишнинг янги усулини яратмоқда

Хавфсизлик хавфсизлик учун, албатта. Лекин армия мутасаддилари жангчига  қулайлик яратиш масаласини ҳам эътибордан четда қолдиргани йўқ, яъни ҳарбий форма енгил бўлиши керак. Унинг оғирлиги тўлиқ комплекти билан 2,2 килограммдан ошмаслиги лозим. Ниқобланиш қулай ва шу билан бирга, асосий форманинг устидан бемалол кийиш учун кенг бўлиши керак.   Яна бир муҳим пункт  — бу материалнинг «арзонлиги».

Янги камуфляж форма IGS Improved Ghillie System деган код номига эга бўлди. Такомиллаштирилган костюм-кикимор,  деб таъриф берилаётган янги ниқоб-костюмнинг  синов жараёни 2019 йил баҳорда Форт-Беннинг ҳарбий базаси ҳудудида бошланади. Камуфляж тестдан муваффақиятли ўтса, АҚШ Мудофаа вазирлиги 3500 дона сотиб олишини маълум қилган.

ЎҚИНГ:Ҳазил эмас: АҚШ армияси урушда шиллиққуртдан фойдаланмоқчи

 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!