Сноуден ўз гонорарини АҚШ ҳукумати билан бўлишишга рози

  •   DiMaX
  •  618
  •  22.09.2020 16:00

Сноуден ўз гонорарини АҚШ ҳукумати билан бўлишишга рози

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ҳамда МРБ собиқ ходими Эдвард Сноуден ўзининг «Шахсий иш» китоби сотуви ҳамда маърузаларидан тушган маблағлар ҳисобидан Қўшма Штатлар ҳукуматига 5 миллион доллардан кўпроқ маблағни ўтказиб беришга рози бўлди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Сноуден маслаҳатига кўра, Twitter’га ҳам Telegram’нинг муҳим хусусияти татбиқ этилади

АҚШ ҳукумати даъвосида Сноуден махсус хизматларда ишлаган пайтида маълумотларни очиқламаслик тўғрисидаги мажбуриятга зид равишда кейинчалик мемуарлар чоп этгани, хусусан, «Шахсий иш» сотилишидан тушган барча даромадлар АҚШга тегишли экани таъкидланган эди.

Америка ОАВларига кўра, Сноуден ўз китобини сотишдан шу пайтгача 4,2 миллион доллар, махфий маълумотлар очиқланган чиқишларидан эса бир миллион доллардан кўпроқ ишлаган, дейилади ТАСС хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Эдвард Сноуден 2013 йили Америка махсус хизматлари интернет орқали қандай ишлаётганини, жумладан, хориж раҳбарлари сўзлашувларини кузатиб боришини ошкор қилганди.

АҚШ ҳукумати таъқибидан қутулиш учун собиқ махфий агент қатор мамлакатлардан бошпана сўраган ва 2014 йилда Россия уни уч йилга қабул қилганди. Кейинчалик бу муддат яна шунчага узайтирилган.

ЎҚИНГ: Еврокомиссия: «Смартфонингиздан бу учта иловани тезда ўчириб ташланг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.