Сноуден Telegram'нинг блокланиши бўйича фикрини билдирди

Сноуден Telegram'нинг блокланиши бўйича фикрини билдирди

Америка Қўшма Штатлари Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Telegram асосчиси Павел Дуровнинг мессенжерни Россия ҳудудида блоклаш бўйича ҳукумат қарорига нисбатан тутган позициясини ва нуқтаи назарини таҳсинга сазовор деди. Эдвард Сноуден бу борада фикрларини Twitter тармоғида ўртоқлашган.

Сноуден томонидан қайд этилишича, у аввалроқ Telegram тизимидаги хавфсизлик ҳолатини танқид остига олган бўлса ҳам, Россия ҳукуматининг мессенжерни мамлакат ҳудудида блоклаш бўйича қарорига нисбатан Дуровнинг муносабати уни қойил қолдирган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Telegram хизматининг блокланиши Россияда интернет инқирозини юзага келишига сабаб бўлади. 

Ўқинг: Mi Max 3: жиҳатлари, тақдимот ва нархи маълум

«Ҳукуматнинг Telegram фойдаланувчилари шахсий маълумотларини очиб бериш бўйича Дуровга қўйган фашистик талабининг рад қилиниши ҳамда бундай сиёсатга қаршилик қилиниши — ахлоқий жиҳатдан энг муносиб жавоб бўлди ҳамда бундай нуқтаи назар ўзида чинакам лидерлик хусусиятини намоён қилади», — дейди Сноуден.

Шу билан бирга, америкалик мутахассис Роскомнадзорнинг хатти-ҳаракатларини «телбалик» деб баҳолади. Сноуден мазкур тарихий жараёнларни ёритаётган журналистларга мурожаат қилиб, агар Amazon ҳамда Google ҳам шундай ҳолатга дуч келса ва фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни ҳукуматга тақдим қилса, бу ҳукумат томонидан инсон ҳуқуқларига қарши ҳаракат бўлишини маълум қилди.

Ўқинг: Xiaomi расман Mi 6X суратини, маълумотларни эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!