Sober Driver Service – ҳайдовчи хизмати иловаси

  •   DiMaX
  •  1048
  •  26.04.2017 10:21

Sober Driver Service – ҳайдовчи хизмати иловаси

Замонавий технологиялар кундалик турмушимизга тобора кириб келаётган бугунги кунда, турли ҳаётий вазиятларда кишиларни қўллаб юборувчи хизматлар ҳам ривожланмоқда. Бугун шулардан бири – Sober Driver Service, яъни ҳайдовчи хизмати, унинг сайти ва иловаси билан таништирамиз.

Турфа вазиятлар бўлади…

Дейлик, кун бўйи ишлаб чарчагансиз, ёки кутилмаганда мазангиз қочиб қолди ва натижада уйга қайтишда автомобилингизни рисоладагидек бошқара олишингизга кўзингиз етмайди. Ё бўлмаса, ҳайдовчингизнинг зарур иши чиқиб қолиб, хизмат машинасини қолдириб кетган, аммо ўзингизда автомобилни бошқариш бўйича етарли тажриба йўқ. Ёки, масалан, кутилмаганда дўстлар ё яқинлар даврасида, уларнинг кўнгли учун бир-икки қадаҳ кўтаришга тўғри келиб қолди. Табиийки, ширакайф ҳолда рулга ўтириш – оқилона иш эмас. Хўш, бундай вазиятларда нима қилиш мумкин? Бунда ҳушёр ҳайдовчи чақириш – масаланинг энг мақбул ечимидир.

Sober Driver Service (SDS) компанияси айнан шу каби ҳолатларда сизни қўллаб юбориш учун ташкил этилган. Мазкур сервиснинг кўп йиллик тажрибага эга ҳушёр ҳайдовчиси сутканинг исталган вақтида шаҳарнинг исталган нуқтасига етиб бориб, ўзингизнинг автотранспорт воситангизда сизни уйингизгача элтиб қўяди.

Мазкур сервис узлуксиз ва ҳамёнбоп нархларда хизмат кўрсатади ҳамда барча марка ва моделлардаги автомобиллар билан ишлай олади. Сиз шунчаки компаниянинг мутахассислари билан боғланиб, манзилни ва етиб бориш вақтини айтсангиз бас.

Афзалликлари қандай?

Ҳушёр ҳайдовчи хизматидан фойдаланиш орқали сиз бир қатор муаммоларнинг олдини оласиз ва вақтингизни тежайсиз.

Жумладан, маст ҳолда рулга ўтириш туфайли қонунбузарликка йўл қўймайсиз – бу эса сизни маъмурий (баъзан ҳатто жиноий) жавобгарликка тортилишдан, узоқ муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлишдан асрайди.

Шунингдек, ширакайфлик ёки чарчоқ, касаллик туфайли рулни яхши бошқара олмасдан, йўл-транспорт ҳодисаси содир этмайсиз – бу эса автомобилингизни таъмирлатишга кетадиган сарф-харажатларнинг олдини олиш, деганидир.

Ва энг асосийси – йўлда ўзингизнинг ва ҳамроҳларингизнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигидан ташвиш чекмайсиз! Ахир, саломатлик ва хотиржамлик сиз учун ҳамма нарсадан муҳим эмасми?

Ҳужжатбозлик масаласи…

Бу томонидан хотиржам бўлаверинг, йўлдаги ҳаракат давомида автомобилингизнинг суғуртаси борасида бирорта муаммо юзага келмайди. Ҳайдовчининг ёнида айнан сизнинг машинангизни бошқариш ҳуқуқини берувчи суғурта полиси мавжуд бўлади.

Сиздан талаб этиладигани – буюртма бериш пайти ҳайдовчига ўз автомобилингизнинг техник паспорти рақамини айтиб қўйсангиз бас. Бу рақам маълум муддат мобайнида – у машинангизни бошқарадиган вақт давомидагина амал қилувчи суғурта полисига ёзилади.

Яна бир афзаллиги – агарда машинангизни бошқариши пайти ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузса, бунинг учун жарима компания ҳисобидан тўланади.

Яна қандай хизматлари бор?

Юқоридагилардан ташқари, Sober Driver Service компаниясининг қуйидаги хизматларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин:

Дам олиш кунлари ҳайдовчиси. Ҳафта давомидаги чарчоқларни чиқариш, оила аъзоларингиз билан бирга мароқли дам олиш учун шанба-якшанба кунлари табиат қўйнига чиқмоқчимисиз? Балки дўстларингиз билан шаҳардан ташқаридаги бирор сўлим гўшага чиқиб, улфатчилик қилиш режангиз бордир?

Кўпинча бу каби вазиятларда асосий тўсиқ – автомобилингизни бошқариш масъулияти бўлади. Аммо SDS сизни бу масъулиятдан халос эта олади! Дам олиш кунлари ёқимли саёҳат қилиш учун компаниядан ҳайдовчи буюртма қилишингиз мумкин.

Хонадон ҳайдовчиси хизмати. Бу – аслида ҳозирги пайтда анча кенг тарқалган хизмат тури. Ҳар бир кун ишлар ва бошқа юмушлар билан банд бўлган ҳолларда, бундай ёрдам ҳар қандай замонавий хонадон учун асқотиши турган гап. Дейлик, фарзандларингизни боғчаси, мактаби, тўгараги ёки ўқишига, аёлингиз ё ота-онангизни қариндошларингизникига ё дўконларга элтиш, уларни уйги олиб келиб қўйиш сингари хизматлар Sober Driver Service компанияси ҳайдовчилари томонидан қойилмақом тарзда бажарилади. Профессионал ҳайдовчилар нафақат хонадонингиз аъзоларини керакли жойларга элтиб қўйишади, балки сафар давомида уларнинг ҳамда автомобилингизнинг хавфсизлиги ҳақида ҳам қайғуришади.

Булардан ташқари, Хонадон ҳайдовчиси хизмати доирасида компания ходими сиз вақт ажрата олмаётган ва йўл юриш билан боғлиқ бўлган бошқа юмушларни ҳам бажаради. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларни харид қилиб, уйингизгача элтиб бериш, кимёвий тозалашга топширган кийимларингизни олиб келиб бериш ва шу кабиларни ҳам SDS ҳайдовчилари бемалол уддалашади.

Ишончлилик даражаси қанақа?

Sober Driver Service компанияси ходимларига ўз автомобилингизни, ҳайдовчилик билан боғлиқ оилавий юмушларни бемалол ишониб топширсангиз бўлади. Бу борада ўзингизнинг ёки оила аъзоларингизнинг хавфсизлиги борасида хавотирланишга ўрин йўқ.

Компанияга буюртма бераётиб, шунга амин бўлингки, ҳайдовчи:

  • кўп йиллик авариясиз иш тажрибасига эга бўлиб, шаҳарни, йўл ҳаракати қоидаларини ва машиналарни жуда яхши билади;
  • автомобилингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлади, ҳаракат давомида йўловчиларнинг – сизнинг ва яқинларингизнинг хавфсизлигини таъминлайди;
  • хизмат этикетига амал қилади – оралиқ масофа сақлашни билади ва батартиб ташқи кўринишда бўлади.

Аҳил жамоа

Sober Driver Service компанияси юқори даражада сервис хизматини тақдим этиш учун мазкур соҳа бўйича хорижда ҳам иш тажрибасига эга бўлган менежерлар, чарчамасдан буюртмаларни қабул қилувчи ва уларнинг бажарилишини назорат этувчи операторлар, сизга қулай бўлиши учун бенуқсон ишловчи дастурий таъминот яратишга қодир дастурчилар ва, табиийки, сизга хизмат маъқул келиши учун профессионал ҳайдовчилардан иборат дўстона жамоа ташкил қилган.

Ходимлар мазкур сервисни янада қулайроқ ва қизиқарлироқ қилиш мақсадида ҳар куни тиним билмай фаолият юритадилар. Хизмат кўрсатиш сифатининг мунтазам назорат этиб борилиши компания фаолиятининг асосини ташкил этади.

Компания сайти ва иловаси

Мазкур компания sober.uz манзилида сайт ҳамда Android тизимли қурилмалар учун илова фаолиятини йўлга қўйган.

Сайтда компания ҳақидаги маълумотлар ҳамда у тақдим этаётган хизмат турлари, уларнинг афзалликлари ва нархлари ҳам берилган. Булардан ташқари, ҳайдовчилик фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва қонунчиликда уларга белгиланган жазо турлари хусусида ҳам маълумот тақдим этилган. Ундаги савол-жавоблар бўлимида эса Sober Driver Service хизматларидан фойдаланиш пайти юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича саволлар ва уларга жавоблар берилган.

Ушбу сервиснинг Android-иловасини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб, ўз қурилмангизга ўрнатишингиз мумкин. Унинг ёрдамида куннинг исталган пайти SDS хизматларига буюртма бера оласиз. Бу зарурат туғилган пайти ҳайдовчи чақиришнинг жуда қулай усули бўлиб, компания сизга хизмат кўрсатишдан ҳамиша мамнундир.

Автомобилингизни эҳтиёткорона бошқариб, ўзингизни ва яқинларингизни айтилган жойга элтиб қўювчи, бунда хавфсизликни бекаму кўст таъминлайдиган Sober Driver Service ҳайдовчилари хизматларидан сиз ҳам фойдаланинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!