Socratic - таълим олишни янада қулайлаштирувчи илова!

Socratic - таълим олишни янада қулайлаштирувчи илова!

Google компанияси талаба ва ўқувчиларга мўлжалланган Socratic дастурининг янгиланган талқинда тадим этди. Корпорация дастурни сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштирган ва энди математик формула ёки ечимларни ҳисоблаш учун, уни суратга олишнинг ўзи етарли. Натижа эса шу онда экранда акс этади.

Socratic маълумотларни очиқ базадан ҳамда Youtube сингари сервислардан олиши мумкин. Дастур Алгебра, тригонометрия, геометрия, биология, кимё, физика, тарих ва адабиётга оид бўлган саволларга жавоб бера олади. Маълум бир масалани суратга олган ҳолда фойдаланувчи бир неча сониялар ичида таклиф қилинган жавоблар рўйхати ва уларга йўналтирилган ҳаволага эга бўлади.

Дастурда шунингдек, 1000 дан зиёд мавзулаштирилган маълумотномалар бўлиб, таълим олиш жараёнида улардан фойдаланиш анча қулай. Сунъий онгли иловани аллақачон iOS фойдаланувчилари юклаб олишлари мумкин. Турли тилларни қўллаб-қувватловчи илованинг Android талқиндагисини эса кузгача кутишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Бугун MIUI'нинг туғилган куни! У неча ёшга тўлди?!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.