Сўкиниш тақиқланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда янада кўпроқ сўкинадиган бўлишди

  •   DiMaX
  •  399
  •  06.02.2021 14:01

Сўкиниш тақиқланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда янада кўпроқ сўкинадиган бўлишди

Россияда жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ижтимоий тармоқларда сўкиниш тақиқланиб, тармоқлар маъмуриятларига ғайриахлоқий сўзларни ўчириш тайинланган эди. Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор тан олишича, бунга тақиқ йўли билан эришиш мушкул экан.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

«Медиалогия» айнан 1–2 февраль кунлари россияликлар ижтимоий тармоқларда ишлатган сўкиш сўзларни ҳисоблаб кўрди. Айтиш керакки, бу компания оммавий ахборот воситаларини ҳамда ижтимоий тармоқларни реал вақт режимида мониторинг ва таҳлил қилиб борувчи автоматик тизимни ишлаб чиққан.

Хулласи калом, 2021 йил февралининг илк икки кунида «ВКонтакте», «Одноклассники», Facebook, Twitter, Instagram тармоқларида россияликлар сўкиш сўзлари иштирокида жами 646,1 мингтача пост эълон қилишган. Таққослаш учун, ўтган йили февралнинг бошидаги икки кунда айни шу тармоқларда бор-йўғи 426,5 мингтача сўкинишган экан.

Дарвоқе, Ўзбекистонда интернет ОАВ вакиллари ва блогерлар веб-саҳифаларига қонунга зид шарҳлар ёзилганда уларни аниқлаш ва зудлик билан ўчириб юбориш тартиби қонун билан тасдиқланган.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Сизнинг номингиздан сўкинадиган Android-вирус чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!