Сўнгги завод ҳам ёпилмоқда: Европада энди компьютер ишлаб чиқарилмайди

  •   Saroy
  •  712
  •  30.10.2018 18:18

Сўнгги завод ҳам ёпилмоқда:  Европада энди компьютер ишлаб чиқарилмайди

2020 йилда Fujitsu фирмаси Германиянинг Аугсбург шаҳридаги  компьютер ишлаб чиқариш заводини ёпади.

Электрон техникаларини Европада ишлаб чиқариш фойдали бўлмай қолди. Ишчи қўли жуда қимматлашиб кетган. Компьютерлар ишлаб чиқарувчи барча заводлар аллақачон Осиё мамлакатларида жойлашиб олган. Бугунги кунда Европада компьтер йиғувчи атиги битта завод қолган. У ҳам бўлса  Баварияда жойлашган Fujitsu компаниясига тегишли завод ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Fujitsu Arrows Tab – Windows 10 тизимидаги ишлайдиган 6 дюймли компьютер

Аммо 2020 йилга келиб ушбу завод ҳам ишчилар учун эшикларини ёпади. Fujitsu компаниясининг маълум қилишича, барча  ишлаб чиқариш қуввати Японияга кўчирилади. Компания раҳбариятининг таъкидлашича, барча ишлаб чиқаришни ўз ватани, яъни Кунчиқар мамлакатида жамлашга қарор қилинди, шунингдек бизнесни реструктуризациялаш ва қайтапрофиллашиш мақсади ҳам шундай қарорга келинишга сабаб бўлган. Фирма энди эътиборни блокчейн, машинали таълим технологияларига ва саноат ечимларига қаратади.

Айни дамда Бавариянинг Аугсбург шаҳридаги фабрикада кунига 21000 дона маҳсулот чиқарилади. Булар: 12 000 та ноутбуклар ва компьютерлар, 950 та серверлар, 50 та сервер тиргаклари ва 800 та асосий платалар. Завод ёпилгандан кейин фабриканинг 1500 нафар ишчиси ҳамда Германиянинг турли шаҳарларидаги 300 киши ишсиз қолади. Fujitsu иш ўринларини қисқартириши туфайли тўланадиган тавон пули борасида музокараларни аллақачон бошлаб юборган.

ЎҚИНГ: Fujitsu Stylistic R727 – Intel Kaby Lake процессорида ишлайдиган планшет

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.