Sony’дан яна бир муъжизами?

  •   Saroy
  •  1292
  •  06.06.2018 11:27

Sony’дан яна бир муъжизами?

Sony компанияси апрель ойида ўзининг флагман смартфони – Xperiz XZ2  Premium’ни намойиш қилганди. Ўшанда кўпчиллик компаниянинг жорий йилдаги кўрсатган муъжизаси шу бўлса керак, деб ўйлашган эди. Аммо, кейинги воқеалар ривожидан шу нарса маълум бўляптики, яқин орада яна бир смартфон мухлислар ҳукмига ҳавола этилади. Хўш, буниси аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади, буни батафсилроқ билиш учун албатта, қурилмани қўлга олиб кўришимиз керак бўлади. Аммо...

ЎҚИНГ: Sony Xperia Ear Duo’дан янги қулоқчинлар

Янги қурилма ҳали савдога чиқмаганлиги боис, Хитойнинг TENAA сертификация бюроси маълумотлар базасига мурожаат қилишга тўғри келади. Чунки, яқинда бюро маълумотлар базасида модель рақами  HB8166 бўлган номаълум қурилма пайдо бўлди. Узун қулоқ гапларга қараганда, бу қурилма Xperia XZ2 Pro бўлиши мумкин. Яна бир аниқ маълумот шуки, смартфонда 5,8 дюймли дисплей бўлади, шунингдек, унинг иккита sim-картаси ҳамда   3400 мАч батареяси ҳам бор.

Афсуски, сертификация натижаларида янги қурилманинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган. Бироқ катта эҳтимол билан, XZ2 Pro ҳам томонлар нисбати 18 га 9 бўлган кенгформатли дисплей ва энг нуфизли саналган Snapdragon 845 процессори билан жиҳозланади. Янги смартфоннинг тақдимот санасига келсак, бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаяпти.

ЎҚИНГ: 895 000 сўмдан бошланувчи телевизорлар нархлари (2018 йил 19 май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!