Sony DVD’га бўлган талабнинг тушиши сабабли 1 млрд доллар зарар кўрди

Sony DVD’га бўлган талабнинг тушиши сабабли 1 млрд доллар зарар кўрди

Жаҳонда онлайн видео сервислар оммалашгани туфайли DVD қурилма ва дискларга бўлган талабнинг тушиши натижасида Sony компанияси 2016 йилда 1 млрд доллар атрофида молиявий зарар кўрган. Бу ҳақдаги ҳисобот тез орада эълон қилинади, деб хабар бермоқда IXBT нашри Reuters ахборот агентлигига таяниб.

Sony бундан буён DVD ва Blu-ray дисклар ишлаб чиқаришни кескин камайтиришни режалаштирган. Компаниянинг қайд этишича, бундай ҳолат жаҳон бозорининг умумий тенденция билан мос тушади.

Sony кўрилган зарарни қоплаш учун ўзига тегишли онлайн тиббий хизмат кўрсатадиган M3 компаниясининг бир қисм акцияларини сотиш мақсадида.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!