Sony энг такомиллашган тўлиқ форматли кўзгусиз камерани тақдим қилди

Sony энг такомиллашган тўлиқ форматли кўзгусиз камерани тақдим қилди

Sony кўзгусиз тўлиқ форматли, яъни 24 га 36 мм.ли сенсорга эга илғор Alpha 9 камерасини тақдим қилди. Янги камера қатор ўзига хос афзалликларга эга. Sony Alpha 9 камераси 24 мегапикселли суратлар олади. У «блэкаут» — ёруғлик фильтрисиз фотосуратларни секундига 20 кадр частота тезлигида муҳрлайди. Alpha 9 кадрни 93% қамраб олади, унинг суратга олинадиган объект ҳолатини кузатиш учун хизмат ќиладиган визирининг сиғими 3,686 мегапикселни ва янгиланиш частотаси секундига 120 кадрни ташкил қилади. Sony Alpha 9 тўхтовсиз равишда секундига 20 кадр частота тезлигида RAW форматида 241 та, JPEG форматида 362 та фотосуратни муҳрлайди.

Камера объективининг очиқ туриш вақти, яъни ёруғликка таъсирчан матрицага нурнинг акс этиш вақтининг оралиғи 1/32 000 секундни ташкил қилади. Ҳаваскор камераларда бу 1/4000 cекундни ташкил қилади. Камерада объектив очилиш интервали қанча юқори бўлса, ёруғлик қамрови кўпроқ ва сурат шунча ёрқинроқ чиқади.

Камера 5 EV технологиясига кўра, 5 ўқли ҳаракатланиш бўйича суратни барқарорлаштириш тизими билан таъминланган. Alpha 9’да 24,2 мегапикселли Exmor RS CMOS тасвир датчиги ўрнатилган бўлиб, Sony’нинг айтишича, бу датчик аввалги тўлиқ кадрли бошқа кўзгусиз камераларга қараганда маълумотларни 20 баробар тезроқ қайта ишлайди. Шунингдек, Bionz X процессорининг суратларни қайта ишлаш жараёни ҳам оширилган. Камера 4K сиғимли видео суратга олади.

Sony Alpha 9 бошқа қурилмаларга LAN-порти орқали уланади. Шунингдек, унда 2 та — SD ва SD/Memory Stick хотира карталари учун бўлмачалар мавжуд. Японлар аккумулятор сиғимини 2,2 баробарга оширишган. Энди тўлиқ қувват билан 480 та фотосурат олиш мумкин.

Яхши сурат олиш учун Sony янги технологияларни жорий қилган, жумладан BSI-архитектураси, тирқишсиз дизайндаги микролинз ва бошқа жиҳатлар билан камера сенсори DxOMark камералар синовида юқори балл билан рекорд ўрнатиши айтилмоқда.

Камера вазни – 673 грамм, у Wi-Fi, NFC, Bluetooth каби симсиз алоқа технологияларини қўллаб-қувватлайди, унда олинган фотосурат ва видеоларни мобил қурилмаларга симсиз узатиш мумкин.

Sony A9’нинг нарх-навоси кўзгули флагман камералари бўлган Canon EOS-1D X Mark II ва Nikon D5’дан арзон. Унинг 25 майдан $4500 доллардан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.