Sony Ericsson тақдим этмаган, уч экранли букламафон-плеер сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  453
  •  23.05.2020 10:57

Sony Ericsson тақдим этмаган, уч экранли букламафон-плеер сотувга чиқди

Сенсор экранли смартфонлар давридан олдин Sony Ericsson қўшма бренди телефонсозлар орасида етакчилардан бири эди. Унинг 300 000 долларлик Black Diamond модели эса энг қиммат смартфонлар ўнталигига кирган.

ЎҚИНГ: Компаниялар “имзоси”га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Бундан ўн беш йил аввал мазкур компания Sony Ericsson W707 русумли гибрид телефон тайёрлаган, аммо тақдим этмаган экан. Мазкур қурилма «раскладушка» форм-факторли телефон ҳамда рақамли плеернинг чатишмаси бўлиб, Alicia кодли номи остида тайёрланган.

Расман тақдим этилмаган Sony Ericsson W707 прототипи яқинда Ebay аукционига қўйилди ва расмлари ошкор бўлди. Гаджет учта экранга эга: ичкари қисмида асосий катта экрандан ташқари, қопқоғида ихчам дисплей бор – телефон ёпиқ ҳолида унда тизим маълумотлари (аккумулятор қувват даражаси, алоқа сифат кўрсаткичи, уланишлар белгилари) акс этган.

Телефон қопқоғида, иккинчи экран остида доирасимон яна битта сенсорли дисплей мавжуд – у асосан плеерни бошқаришга хизмат қилади ва стрелкали соат циферблатини акс эттиради. Sony Ericsson W707 шу жиҳатидан Apple iPod плеерларига ҳам ўхшаб кетади.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайнга эга 10 та мобиль телефон

Девайс қолган жиҳатларига кўра ўша даврдаги телефонлар билан бир хил бўлиб, ишлаб чиқаришга тайёр бўлса-да, негадир бекор қилинган.

Буюк Британиядаги Ebay аукционида Sony Ericsson W707 прототипи кимошди савдосига қўйилган ва унинг бошланғич нархи 299 фунт стерлинг (тахминан 364 АҚШ доллари) қилиб белгиланган.

ЎҚИНГ: Кадрларга муҳрланган тарих: замонавий техникаларни 2005 йилгилари билан таққослаймиз