Sony флагмани ақлбоварқилмас нархда сотилади

 Sony флагмани ақлбоварқилмас нархда сотилади

Смартфон бозорида қиммат нархли смартфон ахборот технологиялари саноатининг энг етакчи девайсларидан бири бўлиши керак. Ҳозирги рақобат шуни тақозо қилади. Шунга қарамасдан, Sony бу йил ҳам янги флагман смартфони билан ўз мухлисларини хурсанд қилмайдиган кўринади. Янги флагман эски технологияларга эга бўлгани баробарида, нарх ақлбоварқилмас даражада юқори – $1000! Гап куни кеча ўзига хос жиҳатлари маълум бўлган Sony Xperia XZ3 хусусида кетмоқда.

Жумладан, таниқли инсайдер Стив Хеммерстоффер куни кеча Sony тақдим қилишни режалаштирган флагман суратларини эълон қилди. 2018 йилнинг сентябрида тақдимоти кутилаётган флагман нархи компания учун рекорд бўлади.

Маълум бўлишича, телефон аппарати корпуси металл ҳамда шиша уйғунлигида тайёрланади. Унинг ўлчамлари: 158,3 х 73,08 х 9,9 мм бўлади.

Sony Xperia XZ3 ўлчамига кўра смартфон бозоридаги энг йирик девайслардан бири бўлади. 5,7 дюймли IPS экраннинг пикселлар сиғими 2160 га 1080 та белгини ташкил қилади, яъни FHD+ аниқлигида.

Унинг платформасида 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори бўлади, бу процессорнинг частота интервали 2,8 ГГц. Графика ва тасвирни қайта ишлашга Adreno 630 видео картаси масъул. Смартфон оператив хотираси 6 ГБ, доимий хотира сиғими 64 ГБ. Девайсдаги аккумулятор батареясининг ток сиғими 3240 мА соат ва уни Quick Charge 3.0 ёрдамида тезкор тўлдириш мумкин.

Нега бунчалар қиммат?
Яхши биламизки, Sony деярли барча смартфон ишлаб чиқарувчиларни кучли камералар билан таъминлайди. Ўз навбатида, компания янги камера технологияларини биринчилардан бўлиб, ўз девайсларида татбиқ қилади.

Кеча таниқли GFXBench бенчмаркида Sony Xperia XZ3 смартфони имтиҳондан ўтказилди. Бенчмарк маълумотларига кўра, флагман 48 мегапикселли, бир модулли бош камера билан таъминланади. Бир неча кун аввал тақдим этилган Sony IMX586 сенсор ҳозирча мобил камера саноатида катта янгилик ва ноёб. Смартфоннинг яна бир ўзига хослиги –
қадоқдаёқ Android 9.0 P операцион тизимига эга бўлиши.

Бироқ, камера қанчалик зўр бўлмасин, Sony томонидан янги флагманнинг $1000 долларга баҳоланиши катта хато бўлиши мумкин. Устига-устак, олд панелнинг қуйи ва юқори қисмларида ҳошиялар жуда қўпол ва бугунги жозибадор дизайндан дарак ҳам йўқ. Quick Charge 3.0 технологиясини ёки FHD+ аниқлигидаги экран бугун Xiaomi ишлаб чиқараётган арзон смартфонларда ҳам бор.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!