Sony ҳали чиқмаган iPhone SE 2’га рақобатчи смартфон тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  650
  •  02.12.2019 13:00

Sony ҳали чиқмаган iPhone SE 2’га рақобатчи смартфон тайёрлаяпти

Apple корпорациясининг ихчам флагмани – iPhone SE жаҳон жамоатчилиги томонидан яхши кутиб олинган. 2020 йили унинг давомчиси – iPhone SE 2 намойиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Apple тарихдаги энг йирик ва ўта ихчам iPhone’ларни чиқаради

Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ёзишларича, Sony ҳам худди у каби ихчам смартфон устида ишламоқда. Янги қурилма ҳам Xperia 1 ҳамда Xperia 5 каби чўзинчоқ шаклга эга, экранининг томонлари ўзаро 21:9 нисбатли, аммо ўлчамлари анча кичкина бўлади.

Xperia Compact туркумининг янги вакили корпуси 138х60 миллиметрлик, дисплейи эса диагоналига 5,5 дюймлик бўлишини айтишмоқда. Яъни, бу қурилма энг энсиз Xperia смартфони бўлиб, қўлда қулай ўрнашиши билан iPhone SE моделига ўхшайди (унинг эни – 59 миллиметр).

Sony ихчам смартфонини Snapdragon 665 процессори билан таъминлаши ва февралдаги MWC 2020 кўргазмасида расман тақдим этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.