Sony кийим ичидан қўйилувчи кучли кондиционер тақдим этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  760
  •  27.07.2019 10:22

Sony кийим ичидан қўйилувчи кучли кондиционер тақдим этди (+видео)

Машҳур япон компанияси ўзининг First Flight краудфандинг платформасида янги маҳсулотини тақдим этди. Reon Pocket номли мазкур қурилмани портатив қишки/ёзги кондиционер, дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: Sony тақдим этган «ақлли» тасмача ҳатто Apple Watch’дан ҳам қиммат!

Sony Reon Pocket кишини совитиши ҳам, иситиши ҳам мумкин, унда автомобилларда қўлланувчи Пельтье элементи ишлатилган. Гаджет кийим ичкарисидан, икки курак ўртасига қўйилади ва Bluetooth-уланиш орқали смартфондан буйруқ берилиб ҳарорат созланади.

Reon Pocket батареяси икки соатда тўлиқ қувватланади ва кейин кондиционернинг 90 дақиқа фаол ишлашига етади. Мана, уни қуйидаги видеода кўришимиз мумкин:

Sony ушбу гаджетини 130 долларга баҳолаган. Ҳозирча унинг учун маблағ тўплаш ишлари кетмоқда, сотувга эса 2020 йили чиқарилади.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса нархи 2 485 000 сўмдан бошланувчи кондиционерларни сотиб олиш ёки атиги 365 000 сўмдан бошланган вентиляторларни харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Кондиционердан тўғри фойдаланишни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.