Sony компанияси PlayStation ўйинларини смартфонларга мослаштиради

Sony компанияси PlayStation ўйинларини смартфонларга мослаштиради

Sony компанияси ўзининг PlayStation ўйинларини смартфонларга мослаштириш билан шуғулланувчи “ForwardWorks” деб номланган янги бўлимини тақдим этди. Бу ҳақда VentureBeat хабар берди.

“ForwardWorks”нинг вазифаси Sony компанияси ўйинлари, технологиялари, персонажлари ва бошқа интеллектуал мулкини мобил қурилмаларга ўтказишдан иборат. Мобиль ўйинлар Android ва iOS операцион тизимларига мослаштирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, бўлим эски ўйинлар асосида янгиларини яратишни мақсад қилган. Бўлим ўз ишини 1 апрельдан бошлайди.
Sony компаниясидан ташқари, мобиль платформаларга бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам қизиқиб қолди. Аввалроқ Nintendo компанияси ўйинлар ўйнаш имкониятини берувчи Miitomo мессенжерининг чиқиш кунини эълон қилганди.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!